Microsoft Word uzk axborot xavfsizligi doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/48
Sana26.01.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1123518
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   48
Bog'liq
Axbotor xawsizligi

КАЛИТ СЎЗЛАР: 
Хакер, хавф – хатар, хавфсизлик моделлари. 
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 
1. Ахборот хавфсизлигининг бузувчининг модели нималарни аниқлайди? 
2. Компьютер тизимлари ва тармоқларида хавфсизликнинг Белла ва Ла-
Падула модели. 
3. Компьютер тизимлари ва тармоқларида хавфсизликнинг Деннинг 
модели. 
4. Компьютер тизимлари ва тармоқларида хавфсизликнинг Ландвер 
модели. 
5. Компьютер тизимлари ва тармоқларида хавфсизликнинг ўйин модели. 
 


18
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 
1. Зегжда Д.П., Ивашко А.М. Основы безопасности информационных 
систем. М.: Горячая линия - Телеком, 2000. 452с. 
2. С.К.Ғаниев, М.М. Каримов, К.А. Тошев «Ахборот хавфсизлиги. 
Ахборот – коммуникацион тизимлари хавфсизлиги», «Алоқачи» 2008 
йил, 378 бет. 


19
3 – МАВЗУ: АХБОРОТНИ ХАВФСИЗЛИГИДА КРИПТОГРАФИК 
ҲИМОЯ ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ 
 
1. Ахборот хавфсизлигида криптография ҳимоялаш усуллари ва 
асосий терминлари; 
2. Криптотизимнинг классик схемалари ва ишлаш моделлари. 
 
Ахборот хавфсизлигида криптография ҳимоялаш усуллари. 
Жамиятни компьютерлаштириш, бир қатор фойдалардан ташқари, 
ўзи билан бир қатор муаммоларни олиб келди. Жуда ҳам мураккаб бўлган 
бундай муаммолардан биттаси ахборотни қайта ишлаш ва узатиш 
тизимларида махфий ахборотни хавфсизлигини таъминлашдадир. 
Бу муаммони хал қилиш учун ахборотни ҳимоя қилишнинг 
криптографик усуллари кенг ишлатилмоқда, бунда бошланғич ахборот 
шундай 
ўзгартириладики, 
бунинг 
натижасида 
ахборот 
керакли 
ваколатларга эга бўлмаган шахсларга танишиш ва ишлатиш учун мумкин 
бўлмай қолади. 
Бошланғич ахборотга таъсирни кўриниши бўйича криптографик 
ўзгартиришни қуйидаги усуллари мавжуд: шифрлаш, стенография, кодлаш, 
зичлаштириш. 
Шифрлаш жараёни бошланғич ахборот устида орқага қайтадиган 
математик, мантиқий ва бошқа ўзгартиришларни ўтказишдир, бунинг 
натижасида шифрланган ахборот ҳарфларнинг, рақамларнинг, бошқа 
белгиларнинг тартибсиз тўплами кўринишига эгадир. 
Ахборотни шифрлаш учун ўзгартириш алгоритми ва калит 
ишлатилади. Одатда, маълум бир шифрлаш алгоритми учун ўзгартириш 
алгоритми ўзгармас ҳисобланади. Шифрлаш алгоритми учун бошланғич 
қийматлар бўлиб шифрлаш учун ахборот ва шифрлаш калити хизмат 
қилади. Калит бошқарувчи ахборотни ўз ичига олади, у шифрлаш 
алгоритмини амалга оширишда ишлатиладиган операндлар катталикларини 
ва алгоритмнинг маълум қадамларида ўзгартиришларни танлашни 
аниқлайди. 
Стенография усуллари нафақатгина сақланаётган ёки узатилаётган 
ахборотни маъносини беркитиб қолмасдан, балки ёпиқ ахборотни сақлаш 
ёки узатиш омилини ҳам яшириш имконини беради. Стенографияни 
усулларини барчасини асосида ёпиқ ахборотни очиқ файллар ичида ниқоблаш 
ётади (масалан, МS DOS OT да EOF (ctrl Қ Z) унинг белгиси матнли файлни 
охирида жойлашади. ОТ нинг стандарт қурилмалари ЕОF белгисига етиб 
келганда ўқишни тўхтатадилар ва ёпиқ файлга мурожаат қилиб бўлмайди). 


20
Стенография воситалари ёрдамида матн, тасвир, нутқ, рақамли имзо, 
шифрланган хабар ниқобланиши мумкин. Стенографияни ва шифрлашни 
комплекс ишлатиш махфий ахборотни пайқаш ва очиш масаласини ечишни 
мураккаблигини кўп маротаба оширади.
КТ ларида стенографияни амалий ишлатиш эндигина бошланмоқда, 
лекин ўтказилган тадқиқотлар унинг истиқболлигини кўрсатмоқда. КТ 
ларида мултимедия файлларини қайта ишлаш стенография олдида деярли 
чекланмаган имкониятларни очиб беради. 
Ахборотни кодлаш жараёнини мазмунини бошланғич ахборотни 
(гаплар, сўзлар) маъновий тузилишларини кодлар билан алмаштириш 
ҳисобланади. Кодлар сифатида ҳарфларнинг, рақамларнинг, рақамлар ва 
ҳарфларнинг бирлашмалари ишлатиши мумкин. Кодлашда ва тескари 
ўзгартиришда махсус жадваллар ёки луғатлар ишлатилади. Камчилиги - 
кодлайдиган жадвалларни сақлашни ва тарқатишни зарурлигидир, уларни, 
ушлаб олинган хабарларнинг қайта ишлашнинг статистик усуллари билан 
кодларни очишдан сақланиш учун, тез-тез алмаштириш керакдир. Кодлаш 
усулини маъновий тузилишлари чекланган тўпламли тизимларда (масалан, 
АБТ нинг буйруқли линияларида) қўллаш мақсадга мувофиқдир. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling