Microsoft Word uzk axborot xavfsizligi doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/48
Sana26.01.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1123518
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   48
Bog'liq
Axbotor xawsizligi

Зичлаштириш - ахборот хажмини қисқартиришдир. Зичлаштирилган 
ахборот тескари ўзгартиришсиз ўқилиши ёки ишлатилиши мумкин эмас. 
Зичлаштириш ва қайта ўзгартириш воситаларига мурожаат қила 
олишликни инобатга олиб, махфий ахборотни зичлаштирилган файллари 
кейинчалик 
шифрланади. 
Вақтни 
қисқартириш 
учун 
ахборотни 
зичлаштириш ва шифрлаш жараёнини биргаликда ишлатиш мақсадга 
мувофиқдир. 
Шифрлаш - криптографик ўзгартиришни асосий кўринишидир. Бу очиқ 
ахборотни шифрланган ахборотга (шифрматн) ўзгартириш ёки шифрланган 
ахборотни очиқ ахборотга тескари ўзгартириш жараёнларидир. 
Очиқ ахборотни ёпиқ ахборотга ўзгартириш жараёни шифрлаш, 
тескариси эса - қайта шифрлаш деб аталади. 
Шифрлаш усулларининг ва шифрларнинг кўплаб турлари мавжуд. Бу 
шифрлаш алгоритмига мос равишда очиқ ахборотни ёпиқ ахборотга орқага 
қайтмайдиган ўзгартиришлар тўпламидир. ЭҲМ ва КТ ларининг пайдо 
бўлиши ахборотни шифрлаш қайта шифрлаш учун ҳам, шифрга ҳужум 
қилиш учун ҳам ЭҲМ ни ишлатиш имкониятларини инобатга оладиган янги 
шифрларни ишлаб чиқиш жараёнини келтириб чиқарди. Шифрга ҳужум 
қилиш-криптотаҳлил қилиш - калитни билмасдан туриб, ва мумкинки


21
шифрлаш алгоритми тўғрисида маълумотлар йўқлигида, ёпиқ ахборотни 
қайта шифрлаш жараёнидир. 
Замонавий шифрлаш усулларига қуйидаги талаблар қўйилади: 
- крипточидамлилик (криптотаҳлил қилишга қарши туриш) шундай 
бўли-ши керакки, шифрни очиш калитларини тўлиқ танлаб олиш масаласини 
ечиш йўли билан амалга оширилиши керак; 
- крипточидамлилик шифрлаш алгоритмининг махфийлиги билан эмас
балки калитнинг махфийлиги билан таъминланади. 
- шифрматн ўзи хажми бўйича бошланғич ахборотдан кўпайиб кет-
маслиги керак; 
- шифр хатоликлари ахборотни тўсиқларга учрашига ва йўқолишларига 
олиб келмаслиги керак; 
- шифрлаш вақти катта бўлмаслиги керак; 
- нархи беркитиладиган ахборотнинг нархи билан мослаштирилиши 
керак. 
Криптотаҳлил қилишга сарфланадиган вақт ва восита калит 
узунлигига ва шифрлаш алгоритмининг мураккаблигига боғлиқ бўлади. 
Кенг ишлатиладиган шифрлаш алгоритмини махфий сақлашни деярли 
имкони йўқдир, шунинг учун алгоритм ёпиқ кучсиз жойларга эга бўлмаслиги 
керак. Ахборотни ишончли яшириш учун калит узунлиги 90 битдан кам 
бўлмаслиги керак (масалан, 1978 йилдан буён АҚШ да давлат стандарти 
сифатида DES (DATA Encrypting Standard) шифри ишлатилади, алгоритм 
очиқ нашрда эълон қилинган. 30 млн $ турадиган супер ЭҲМ ни ишлатган 
ҳолда 56 битли калит 453 кунда топилиши мумкин, қўшимча 300000 $ ни 
сарфласа - 19 кунда, агар махсус чипни ишлаб чиқса - ҳаражатлар 300 млн. $ 
бўлганда 12 секундни ташкил этади). 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling