Microsoft Word uzk axborot xavfsizligi doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/48
Sana26.01.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1123518
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   48
Bog'liq
Axbotor xawsizligi

 
КАЛИТ СЎЗЛАР: 
Хавф – хатар, ҳимоялаш концепцияси, компьютер тизими, компьютер 
тармоғи, ҳимоя стратегияси, ҳимоя архитектураси, хавфсизлик сиёсати. 
 


34
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 
1. Ахборотни ҳимоялаш концепцияси ва уни амалга ошириш 
босқичлари. 
2. Ахборот ҳимоясининг стратегияси ва архитектураси. 
3. Ахборот хавфсизлиги сиёсати нимани билдиради? 
4. Ахборот хавфсизлигининг сиёсати қуришда нималарга эътибор 
берилад? 
5. Ахборот хавфсизлиги сиёсатини таъминлашнинг асосий қоидалари. 
6. Ахборот хавфсизлигини бузишни қандай асосий сабаблари мавжуд? 
7. Ахборот бутунлигини потенциал бузғунчиси тавсифларини беринг. 
8. Ахборотга мурожаат қилиш қандай тоифадаги шахслар учун 
мумкин? Уларнинг тавсифларини беринг. 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 
1. Столинс, Вильям. Основы защиты сетей. Приложения и стандарты: 
Пер. С англ.-М.: Издательский дом «Вильямс», 2002. 432 с. 
2. Зегжда Д.П., Ивашко А.М. Основы безопасности информационных 
систем. М.: Горячая линия - Телеком, 2000. 452с. 
3. Устинов Г.Н. Основы информационной безопасности систем и сетей 
передачи данных. Учебное пособие. Серия «безопасность». – 
М.:СИНТЕГ, 2000, 248 с. 
4. С.К.Ғаниев, М.М. Каримов, К.А. Тошев «Ахборот хавфсизлиги. 
Ахборот – коммуникацион тизимлари хавфсизлиги», «Алоқачи» 2008 
йил, 378 бет. 


35
5 – МАВЗУ: АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИНГ ХУҚУҚИЙ ВА 
МАЪМУРИЙ ТАШКИЛИЙ ТАЪМИНОТИ 
1. Ахборот хавфсизлиги соҳасида хуқуқий бошқариш; 
2. Ахборот хавфсизлигининг ташкилий-маъмурий таъминоти; 
 
Ахборот хавфсизлиги соҳасида хуқуқий бошқариш; 
Ахборот хавфсизлигининг хуқуқий таъминоти – ахборотни химоялаш 
тизимида бажарилиши шарт бўлган қонун чиқариш актлар, меъёрий - 
хуқуқий хужжатлар, қоидалар йўриқномалар, қўлланмалар мажмуи. Хозирда 
ахборот хавфсизлигининг хуқуқий таъминоти масаласи ҳам амалий, ҳам 
қонунчилик жихатидан фаол ўрганиб чиқилмоқда. 
Компьютер жиноятчиликларини қилиш инструментлари сифатида 
телекоммуникация ва хисоблаш техникаси воситалари, дастурий таъминот ва 
интеллектуал билим ишлатилади. Компьютер жиноятчиликларини қилиш 
сохаси сифатида нафақат компьютерлар, глобал ва корпоратив тармоқлар
(Internet/Intranet), балки ахборот технологиясининг замонавий, юқори унумли 
воситалари хамда ахборотнинг ката хажми ишланадиган, масалан, статистик 
ва молия институтлари, танланади. 
Шу сабабли, хар қандай ташкилот фаолиятини турли- туман ахборотни 
олиш учун қўлда ёки хисоблаш техникаси воситалари ёрдамида ишлаш, 
ахборотни тахлиллаш натижасида қандайдир муйаян ечимларни олиш ва 
уларни алоқа каналлари орқали узатишсиз тасаввур этиб бўлмайди. 
Комьпютерга ҳам тажовуз объекти, ҳам тажовуз қилувчи инструмент 
сифатида қараш мумкин. Агар компьютер фақат тажовуз обьекти бўлса, 
қонун бузилишини мавжуд хуқуқий меъёрлар орқали бахолаш мумкин. Агар 
компьютер фақат инструмент бўлса «техник воситаларни қўллаш» 
аломати етарли бўлади. Юқоридаги тушунчаларни бирлаштириш мумкин - 
компьютер бир вақтнинг ўзида ҳам инструмент ва ҳам объект. Хусусан 
бундай вазиятга машина ахборотининг ўғирланиши факти таалуқли. 
Агар ахборотнинг ўғирланиши моддий ва маънавий бойликларнинг 
йўқотилиши билан боғлиқ бўлса, бу факт жиноят сифатида баҳоланади. 
Шунингдек агар ушбу факт билан миллий хавфсизлик, муаллифлик 
манфаатлари боғлиқ бўлса, жиноий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси 
қонунларида бевосита кўзда тутилган. 
Ҳар қандай давлатда ахборот хавфсизлигининг хуқуқий таъминоти 
халқаро ва миллий ҳуқуқий меъёрларни ўз ичига олади (5.1-расм) 


36
 
 
 
Хуқуқий бошқариш предметлари қуйидагилар. 
- ахборот химоясининг хуқуқий режими; 
- ахборотлаштириш жараёнларида қонуний муносабат 
қатнашчиларининг хуқуқий мақоми; 
- субъектларнинг, уларнинг ахборот структуралари ва тизимлари 
ишлаши жараёнининг турли босқич ва сатҳларидан хуқуқий мақомиини 
ҳисобга олган ҳолда, муносабатлари тартиби; 
Ахборот хавфсизлиги бўйича қонунларни Ўзбекистон Республикаси 
бутун қонунлар тизимининг ажралмас қисми сифатида тасаввур қилиш 
мумкин, хусусан: 
- таркибида ахборотлаштириш масалаларига доир меъёрлар бўлган 
конституция қонунлари; 
- таркибида ахборотлаштириш масалаларига доир меъёрлар бўлган 
умумий асосий қонунлар (мулк, ер ости бойликлари, ер, фуқоролар хуқуқи, 
фуқоролик, солиқ хусусида); 
- хўжаликнинг алохида структураларига, иқтисодиётга, давлат 
органлари тизимига тегишли бошқариш ва уларнинг мақомини аниқлаш 
Хавфсизликнинг хуқуқий 
таъминоти 
Халқаро хуқуқий 
меъёрлар 
Миллий хуқуқий 
меъёрлар 
Битимлар
Шартномалар
Лицензиялар
Патентлар
Муаллифлик 
хуқуқлари 
Конституция
Фармонлар
Кодекслар
Амал қилинадиган
хужжатлари 
Меъёрий актлар
Йўриқномалар
5.1-расм. Ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг хуқуқий меъёрлар


37
бўйича қонунлар. Бу қонунлар ахборот масалалари бўйича алохида 
меъёрларни ўз ичига олади; 
- муносабатларнинг, хўжалик соҳаларининг жараёнларнинг муайян 
муҳитига бутунлай тегишли махсус қонунлар. Буларга ахборотлаштириш 
бўйича қонунлар тааллуқли; 

ахборотлаштириш соҳасидаги қонун талабларининг бажарилишини 
регламентловчи меъёрий хужжатлар; 

қонунлар билан белгиланган ахборотлаштириш соҳасидаги меъёрий 
хужжатлар; 
- таркибида ахборотлаштириш соҳасида қонун бузилишига 
жавобгарлик меъёрлари бўлган Ўзбекистон Республикасининг хуқуқни 
муҳофаза қилиш қонунлари.
Компьютер тармоқлари хавфсизлигини таъминловчи давлат хуқуқий
механизмининг ривожланмаган шароитида корхонанинг давлат ва ходимлар 
жамоаси билан муносабатларни хуқуқий асосда ростловчи хужжатлари 
жиддий аҳамиятга эга бўлади. Бундай муҳим хужжатлар таркибига 
куйидагиларни киритиш мумкин: 
- корхона (фирма, банк) устови; 
- жамоа шартномаси; 
- жамоа ходимлари билан тузилган, тижорат сири бўлган 
маълумотлар ҳимоясини таъминлаш бўйича талабларга эга мехнат 
шартномалари; 
- ишчи ва хизматчиларнинг ички мехнат тартиб қоидалари; 
- раҳбарлар, мутахассислар ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг 
мансаб билан боғланган мажбуриятлари. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling