Microsoft Word uzk axborot xavfsizligi doc


Юзнинг тузилиши ва овоз бўйича аутентификацияловчи


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/48
Sana26.01.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1123518
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   48
Bog'liq
Axbotor xawsizligi

Юзнинг тузилиши ва овоз бўйича аутентификацияловчи 
тизимлар. Бу тизимлар арзонлиги туфайли энг фойдаланувчан 
ҳисобланадилар, чунки аксарият замонавий компьютерлар видео ва аудео 
воситаларига эга. Бу синф тизимлари телекоммуникация тармоқларида 
масофадаги фойдаланувчи субъектни идентификациялаш учун ишлатилади. 
Юз тузилишини сканерлаш технологияси бошқа биометрик технологиялар 
яроқсиз бўлган иловалар учун тўғри келади. Бу ҳолда шахсни 
идентификациялаш ва верификациялаш учун кўз, бурун ва лаб хусусиятлари 
ишлатилади. Юз тузилишини аниқловчи қурилмаларни ишлаб чиқарувчилар 
фойдаланувчини идентификациялашда ҳусусий математик алгоритмлардан 
фойдаланадилар.
Таъкидлаш лозимки, юз тузилишини аниқлаш технологияси янада 
такомиллаштирилишни талаб этади. Юз тузилишини аниқловчи аксарият 
алгоритмлар қуёш ёруғлиги жадаллигининг кун бўйича тебраниши 
натижасидаги ёруғлик ўзгаришига таъсирчан бўладилар. Юз ҳолатининг 
ўзгариши ҳам аниқлаш натижасига таъсир этади. Юз ҳолатининг 45
0
га 
ўзгариши аниқлашни самарасиз бўлишига олиб келади. 
Овоз бўйича аутентификациялаш тизимлари. Бу тизимлар 
арзонлиги туфайли фойдаланувчан ҳисобланадилар. Ҳусусан уларни кўпгина 
шахсий 
компьютерлар 
стандарт 
комплектидаги 
ускуна 
(масалан 
микрофонлар) 
билан 
бирга 
ўрнатиш 
мумкин. 
Овоз 
бўйича 
аутентификациялаш тизимлари ҳар бир одамга ноёб бўлган баландлиги, 
модуляцияси ва товуш частотаси каби овоз хусусиятларига асосланади. 
Овозни аниқлаш нутқни аниқлашдан фарқланади. Чунки нутқни аниқловчи 
технология абонент сўзини изохласа, овозни аниқлаш технологияси 
сўзловчининг шахсини тасдиқлайди. Сўзловчи шахсини тасдиқлаш баъзи 


62
чегараланишларга эга. Турли одамлар ўхшаш овозлар билан гапириши 
мумкин, ҳар қандай одамнинг овози вақт мобайнида кайфияти, ҳиссиётлик 
ҳолати ва ёшига боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин. Унинг устига телефон 
аппаратларнинг турли-туманлиги ва телефон орқали боғланишларининг 
сифати сўзловчи шахсини аниқлашни қийинлаштиради. Шу сабабли овоз 
бўйича аниқлашни юз тузилишини ёки бармоқ изларини аниқлаш каби бошқа 
биометриклар билан биргаликда амалга ошириш мақсадга мувофиқ 
ҳисобланади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling