73
Сотувчи ўз
навбатида пул суммасини киритади. Шундан сўнг, банк-
эквайерга (сотувчи банки) пулни кўчириш учун сўровнома юборилади.
Банк-эквайер, ўз навбатида, картанинг хақиқийлигини аниқлаш учун
сўровномани банк-эмитентга жўнатади. Натижада, банк-эмитент пулни
банк-эквайерга сотувчи хисобига кўчиради. Пул кўчирилгандан сунг, банк-
эквайер томонидаи POS-терминалга хабарнома жўнатилади. Ушбу хабарда
транзакция бажарилганлиги хақида маълумот бўлади.
Шундан сўнг, сотувчи харидорга маҳсулот ва квитанциясини такдим
этади.
Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, ушбу жараёнда хар хил воқеалар содир
бўлиши мумкин.
POS тизимининг энг заиф қисми бу POS-терминалдир. Бундаги асосий
хавф бўлиб терминалдаги махфий калитнинг ўғирланиши хисобланади.
Бунинг оқибатлари қуйидагилар бўлиши мумкин:
• олдинги транзакцияларда ишлатилган PIN кодни тиклаш;
• кейинги транзакцияларда қўлланиладиган PIN кодни тиклаш.
Ушбу хавфлардан ҳимояланишнинг 3 та усули таклиф этилади:
¾
хар бир транзакциясидан сўнг калитни ўзгартириш;
¾
POS-терминал ва банк-эквайер орасидаги маълумотларни
махсус калит билан шифрлаш хамда калитни ҳар бир транзакциядан
сўнг ўзгартириш;
¾
очиқ
калитлар
усули
ёрдамида
узатиладиган
маълумотларни шифрлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: