Midland consulting
Баҳолаш объектини идентификация қилиш
Download 0.79 Mb.
|
отчет малибу (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Русуми Давлат рақами Ишлаб чиқарилган йил
- IV БЎЛИМ. БАҲОЛАШ ҲАҚИДАГИ ҲИСОБОТНИ ТУЗИШ
Баҳолаш объектини идентификация қилиш.
Бахолаш объектини идентификация қилиш мақсадида уни жойига чиқиб кўрилди. Объектни жойига чиқиб кўриш санаси 2023 йил 28 март. Автотранспорт воситасини жойида кўриб, ўрганиш натижасида буюртмачи томонидан тақдим этилган автотранспорт воситаси техник паспортида келтирилган маълумотлар автотранспорт воситасида мавжуд маълумотлар билан солиштирилди. Двигатель, кузов ва бошқа маълумотлар ўрганилди ва солиштириш натижасида хақиқатдан хам мос эканлиги аниқланди. Индентификация қилиш натижалари қуйидагича:
Баҳолаш объектини идентификация қилиш жараёнида буюртмачи томонидан тақдим этилган транспорт воситасини жойига чиқиб кўрилди ва фотосуратларга олинди. Автотранспорт воситаcини жойига чиқиб кўздан кечириш жараёнида транспорт воситаcининг бугунги кундаги хақиқий ҳолати ўрганилди. Автотранспорт воситаларига маъсул бўлган шахс билан сухбатлашиб қўшимча маълумотлар олинди. Ўрганишлар натижасида баҳолаш объекти 2020 йил ишлаб чиқарилганлиги ва баҳолаш санасига қадар одометр кўрсаткичи 134 025 км.ни босиб ўтганлиги аниқланди. Автотранспорт воситасини техник ҳолатига назар солар эканмиз унда жорий таъмир ишлари ўз вақтида олиб борилганлиги кузатилди. Шунингдек, унинг юриш, мотор қисмлари ва электр ишлари билан боғлиқ қисмларининг ишчи ҳолатида эканлиги ҳамда уларда жиддий нуқсонлар кузатилмади. Автотранспорт воситасини кўздан кечириш жараёнида унинг йўл транспорт ҳодисасига учраш ҳолатлари бўйича алоҳида белгилари кузатилмади. Хулоса қилиб айтганда автотранспорт воситасининг ҳолати – яхши деб ҳисобланди.
IV БЎЛИМ. БАҲОЛАШ ҲАҚИДАГИ ҲИСОБОТНИ ТУЗИШ Баҳолаш ишлари 2023 йил 27 мартда “AS-TO’YTEPA SAVDO SERVIS” МЧЖ ҳамда «MIDLAND CONSULTING» МЧЖ ўртасида 11/03-23 сонли шартномага асосан амалга оширилди. Баҳолаш ишларини амалга ошириш жараёнида турли ёндашувларни қўллаш орқали аниқланган натижалар “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги қонун ҳужжатларига, Ягона миллий баҳолаш стандарти ва унинг талабларига мувофиқ тузилди ҳамда баҳоловчи ташкилотнинг тўпланган ахборот ва ҳисоб-китоблари асос (илова) сифатида 2023 йил 11 апрелда тузилган 20-2023-сон билан рўйхатга олинган баҳолаш ҳақидаги ҳисобот шаклида расмийлаштирилди. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling