Midland consulting


Бахоловчи ташкилот тўғрисида маълумот


Download 0.79 Mb.
bet5/29
Sana01.08.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1664290
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
отчет малибу (2)

Бахоловчи ташкилот тўғрисида маълумот.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси томонидан 2012 йил 14 январда рўйхатдан ўтган, серияси BL 001 бўлган №0175 рақами (қайд этиш рақами RR-0072) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “Бизнес” (Мулкий мажмуа сифатидаги корхона, барча турдаги моддий ва номоддий активлар) ни баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Лицензияга эга. Лицензияни амал қилиш муддати чегараланмаган. Шунингдек, «MIDLAND СONSULTING» МЧЖ - «O`zbekiston baholovchilar jamiyati» жамоат бирлашмасининг аъзоси ҳисобланиб 2021 йил 3 мартда берилган №Aj-038 рақамли аъзолик гувоҳномасига эга.
Шу билан бирга, 2023 йил 11 мартдаги “TEMIRYO’L-SUG’URTA” АЖ томонидан берилган баҳоловчилар жавобгарлигини суғурталаш бўйича №30-012998 рақамли полисига эга.


Бахоловчи – мутахассис тўғрисида маълумот.
Бахоловчилар малакаси – белгиланган ўқув қўлланмалари асосида бахоловчи мутахасисларга таълим берувчи муассасаларда таълим олиб, ушбу муассасалар томонидан берилган сертификат ҳамда баҳолаш фаолиятини амалга ошириш хуқуқини берувчи Малака сертификати билан тасдиқланади.
Бахоловчи мутахассис – Мухиддинов Нуриддин Фахриддинович, малака сертификати хисоб серияси № BS003, рақами №0429, 2019 йил 14 октябрда Ўзбекистон Республикасининг Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилган.


III БЎЛИМ. БАҲОЛАШ ЖАРАЁНИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ЎРГАНИШЛАР ВА ТАҲЛИЛЛАР.

Мазкур баҳолаш объектини баҳолашнинг асосланганлиги ва ишончлилигини таъминлаш учун ўтказиладиган ўрганишлар ҳамда баҳолаш учун зарур ахборот ва маълумотларни йиғиш, баҳолаш жараёнида ўтказиладиган ўрганишлар ва таҳлиллар (3-сон МБС) талабларига мувофиқ амалга оширилди.


Баҳолаш ҳақида вазифани бажариш давомида ўтказиладиган ўрганишлар баҳолаш ҳақида вазифа мақсадларига ва баҳолаш базаси (базалари)га мувофиқ баҳолаш ишлари амалга оширилди.
Баҳолашни тайёрлаш учун объектни кўздан кечириш (идентификация қилиш), сўровлар тузиш, ҳисоб-китоблар ва таҳлил ўтказиш каби воситалар ёрдамида етарли миқдорда маълумотлар тўпланди.
Аҳамиятли ахборот хусусияти ва манбасига қўйилган талабларга риоя этиш мақсадида баҳоловчи томонидан қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
Ҳар бир машина ва ускуна бирлиги бўйича уларни идентификация қилиш учун етарли бўлган, буюртмачи томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида баҳоланаётган машина ва ускуналар гуруҳи таркиби ўрганилди;
Машина ва ускуналар транспорт воситасининг бутловчи қисми бўлганлиги сабабли, улардан фойдаланиш учун зарур номоддий активларни (бундай активлар мавжуд бўлган тақдирда) ҳисобга олиш бўйича ахборотга зарурат туғилмади.
Баҳоловчи активнинг бошқа активларга бирлаштирилиши ёки интеграцияланиши даражасини ҳисобга олиши зарур.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling