Midland consulting


С = Сан * Кфв/ (1 ― Киз) * К1 * К2 * К3* … * Kn +/― Сдоп


Download 0.79 Mb.
bet12/29
Sana01.08.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1664290
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29
Bog'liq
отчет малибу (2)

С = Сан * Кфв/ (1 ― Киз) * К1 * К2 * К3* … * Kn +/― Сдоп ,

бу ерда:
С ― баҳолаш объектининг нархи;


Сан ― аналог объектининг нархи;
Кфв― аналоглар нархларининг вақт омили бўйича (ишлаб чиқарилган пайтидан бошлаб баҳолаш пайтигача) ўзгаришини ҳисобга олувчи коэффициент;
Киз ― ишлаб чиқарилган пайтидан бошлаб баҳолаш пайтигача фойдаланиш даврида аналогнинг жисмоний эскиришини ҳисобга олувчи коэффициент;
К1 * К2 * К3 * …* Kn ― баҳоланаётган объект ва аналогнинг параметрлари қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи тузатувчи коэффициентлар;
Сдоп― аналог-объект қўшимча қурилмаларнинг мавжудлиги билан фарқланиб турадиган нарх.
Баҳолаш объекти ва аналогларнинг жисмоний ҳолатига тузатишлар (ишлаб чиқарилган пайтидан бошлаб баҳолаш пайтигача фойдаланиш даврида аналогнинг жисмоний эскиришини ҳисобга олувчи тузатиш):

Киз ― эскиришга тузатиш киритувчи коэффициент;
Иобъект― баҳолаш объекти жисмоний эскиришининг коэффициент кўрсаткичи;
Ианалог ― аналог-объект жисмоний эскиришининг коэффициент кўрсаткичи.
Вақт омили бўйича тузатишлар (вақт омили бўйича аналоглар нархларининг ўзгаришини ҳисобга олувчи тузатиш (ишлаб чиқарилган пайтидан бошлаб баҳолаш пайтигача) аналог ишлаб чиқарилган йил билан уни баҳолаш йили ўртасидаги вақт даврида худди шундай объектлар нархлари ўзгаришининг ўртача коэффициент кўрсаткичи сифатида аниқланади. Аналог бир йилнинг ўзида ишлаб чиқарилган ва баҳоланганда тузатиш киритилмайди.
Вақтга кўра машина ва ускуналар нархлари ўзгариши динамикасининг таҳлили асосида вақт омили бўйича тузатиш коэффициентини аниқлашнинг имкони бўлмаганда тегишли гуруҳ бўйича маҳсулот нархлари қимматлашишининг статистик индесларидан фойдаланишга йўл қўйилади.
Баҳолашда хорижий бозорнинг машина ва ускуналари тўғрисидаги ахборотдан фойдаланилган ҳолларда ҳам аналог-объектларнинг нархларига турган жойига қараб тузатиш киритилади.
Жойлашган жойига қараб тузатишни ҳисоблаш кетма-кетлиги қуйидагича:
аналогнинг шартномавий нархи аниқланади, у аналогнинг сотиш (таклиф) нархи қўшув етказиб беришга (транспорт ҳаражатлари) тенг;
импорт қилишда солиқлар ва йиғимлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланади.
Транспорт ҳаражатлари ҳақиқатдаги ташиш ҳаражатларига қараб қабул қилинади. Ташиш ҳаражатларининг ҳақиқатдаги миқдорини аниқлаш ёки ҳисоб-китоб қилишнинг имкони бўлмаганда транспорт ҳаражатлари аналог-объектни сотиш/таклиф қийматининг 5 фоизи миқдорида қабул қилинади.
Нархлар (сотиш ва/ёки таклифлар) тўғрисидаги ахборотдан фойдаланганда тузатишлар қуйидаги кетма-кетликда киритилади:
сотишнинг ноодатий шартларини бартараф этадиган тузатишлар (етказиб беришнинг тезлаштирилган муддатлари, кафолат муддати, чегирмалар, бутлаш, қўшимча хизматлар ва бошқалар);
қўшилган қиймат солиги мавжудлигига қараб тузатиш киритиш;
вақт омили бўйича тузатиш киритиш.
Иккинчи ва учинчи гуруҳлардаги тузатишлар доим амалга оширилади, биринчиси эса ― уларнинг белгиланганлиги ва аҳамиятлилигини ҳисобга олиб танлов асосида амалга оширилади.
Аналогларнинг сотиш нархлари (ва/ёки таклифлари) тўғрисидаги ахборотдан фойдаланганда баҳолаш объектларнинг нархлари (сотиш ва/ёки таклифлар) ва асосий параметри ўртасидаги нисбатни аниқлашга, хусусан даражали боғлиқликка асосланилади.
Мазкур норма қуйидагича формулада акс эттирилади:


Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling