Midland consulting
y = ƒ (x, βk0, βk1, …, βkn,)
Download 0.79 Mb.
|
отчет малибу (2)
y = ƒ (x, βk0, βk1, …, βkn,)
βk0, βk1, …, βkn ― параметрлари регрессия коэффициентлари деб номланади. Регрессион таҳлилнинг вазифаларидан бири ― регрессия коэффициентларини баҳолаш. Регрессия коэффициентларини баҳолаш учун, қоида тариқасида, энг кичик квадратлар усули қўлланилади: бунда кузатилаётган қийматларнинг четга оғиш квадратлари суммасини камайтирадиган параметрларнинг қийматлари баҳолаш сифатида қабул қилинади, яъни энг кичик квадратлар усули квадратлар суммасини камайтиришга асосланган: Агар ўзгарувчан миқдорлар ўртасидаги алоқа чизиқли деб фараз қилинса, у ҳолда тегишли регрессион модель қуйидаги кўринишга эга бўлади: βk0 ва βk1 ― чизиқли регрессия коэффициентлари. “AS-TO’YTEPA SAVDO SERVIS” МЧЖга тегишли давлат рақами 10 209 KCA бўлган «Chevrolet Malibu-2» русумли автотранспорт воситаcини қиёсий ёндашувда баҳолаш жараёнида бир қанча (www.avtoelon.uz., www.olx.uz., www.uzsayt.uz, www.avtobor.uz, www.car.uz, www.zor.uz, www.avtostar.uz, www.bibi.uz) каби интернет сахифаларидан қиёслаш учун аналоглар изланди. Шулардан www.olx.uz интернет саҳифаларига нисбатан тўлиқроқ маълумотларга эгалиги сабабли, маркаси ва тури жиҳатидан бир хил бўлган ва ички бозорда сотилаётган автотранспорт воситалари ҳақида маълумот аниқланди ва улар бўйича қиёсланди. Давлат рақами 10 209 KCA бўлган «Chevrolet Malibu-2» русумли автотранспорт воситаcининг аналоглари бир хил йилларда ишлаб чиқарилган ва хар томонлама баҳоланаётган автотранспорт воситасига ўхшашлиги сабабли мазкур аналоглар қиёсий ёндашувда «Chevrolet Malibu-2» автомобилини баҳолашга етарли деб хисобланди. Интернет тармоғидан олинган маълумотларга асосан ушбу автотранспорт воситаcини сотиш учун таклиф қилаётган эгалари билан телефон орқали сухбатлашилганда автотранспорт воситаcини Ўзбекистон миллий валютасида таклиф этилаётган нархдан 3-7% гача тушириб беришларини таъкидлашди ҳамда ҳисоб-китоб жараёнида автотранспорт воситасининг таклиф этилаётган нархларига ўртача 5% миқдорида мувофиқлаштиришлар киритилди. Транспорт воситасини техник ҳолати бўйича қуйидаги жадвалда келтирилган:
Транспорт воситаларини ёқилғи тури бўйича мувофиқлаштириш қўлланилмади. Транспорт воситасида ва аналогларда аварияга учраш ҳолати мавжуд эмаслиги сабабли мувофиқлаштириш қўлланилмади. Транспорт воситасида ва аналогларда қўшимча қулайликлар мавжуд эмаслиги сабабли мувофиқлаштириш қўлланилмади. Транспорт воситаси ва аналогларнинг ишлаб чиқарилган йили бир хил бўлганлиги сабабли мувофиқлаштириш қўлланилмади. Транспорт воситасининг босиб ўтган йили бўйича мувофиқлаштириш қуйдагича ҳисоб-китоб амалга оширилди. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling