Midland consulting


Download 0.79 Mb.
bet17/29
Sana01.08.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1664290
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   29
Bog'liq
отчет малибу (2)

Соб― баҳоланаётган ускунанинг қиймати;
ЧДоб ― баҳоланаётган ускунага тўғри келадиган соф даромад;
Rк ― капиталлаштириш ставкаси (коэффициент ифодасида).
Ер участкаси ва кўчмас мулкнинг бозор қиймати бошқа баҳолаш стандартларида белгиланган тартибда аниқланади.
Тенг самарали функционал аналог усули қуйидаги тартибда амалга оширилади:
худди шундай функцияларни бажарувчи, лекин унумдорлиги, хизмат муддати, унинг ёрдамида тайёрланган маҳсулот сифати, бошқа кўрсаткичлари бўйича баҳоланаётган объектдан фарқланиши мумкин бўлган аналог (таянч объект) танланади;
баҳоланаётган объектдан олинадиган даромад аниқланади, лекин тўлиқ ҳажмда эмас, балки баҳоланаётган объектнинг даромади худди шундай (таянч) объектдан фарқланадиган қисмидагина.
Баҳолаш объектининг қиймати, уларнинг фойда келтириши бир хил бўлгандагина таянч аналог нархидан келиб чиқиб аниқланади. Усул техника самарадорлиги назарияси қоидаларига асосланади.
Агар самарадорлик нолга тенг (тенг самарадорлик шарти) деб фараз қилинса, бунда қўлланиладиган математик модель қиёсий иқтисодий самарани ҳисоблаш формуласидан олинади:

С ― баҳолаш объектининг қиймати;
Сб ― таянч аналогнинг нархи;
ИИб ― тегишли равишда баҳолаш объекти ва таянч аналогнинг йиллик фойдаланиш чиқимлари (амортизацияни ҳисобламаганда);
КаКа.б.― қоплаш фонди омилига биноан ҳисоблаб чиқариладиган, тегишли равишда баҳолаш объекти ва таянч аналогнинг амортизация коэффициенти;
QQб ― тегишли равишда баҳолаш объекти ва таянч аналог томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йиллик ҳажми;
Rк ― капиталлаштириш ставкаси.
Тенг самарали функционал аналог усулида баҳоланаётган объект қиймати, башарти улар бир хил фойда келтирса, таянч аналог нархидан чиқарилади.
Машина ва ускуналар қийматини баҳолашга даромад ёндашуви усулларини қўллаш капиталлаштириш ставкасидан фойдаланишни назарда тутади.
Мавжуд ахборотга қараб капиталлаштириш ставкаси бозор экстракцияси усули ёки кумулятив тузиш усули билан ҳисобланиши мумкин.
Бозор экстракцияси усулига мувофиқ капиталлаштириш ставкаси соф операцион даромад ва айнан бир хил объектларни сотиш нархи тўғрисидаги бозор маълумотларининг таҳлили асосида аниқланади:


Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling