С ― баҳолаш объектининг қиймати;
ЧОД ― соф операцион даромад;
Rк ― капиталлаштириш ставкаси (коэффициент ифодасида).
Қолдиқ усулини технологик мажмуани ялпи бизнес доирасидаги мулкий мажмуа (ёки ишлаб чиқариш цехи) сифатида ажратиш имконияти мавжуд бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.
Қолдиқ усули технологик мажмуа улушига тўғри келадиган соф операцион даромаднинг бир қисмини капиталлаштириш асосида амалга оширилади.
Технологик мажмуанинг ишлаб чиқариш фаолиятидан соф операцион даромадни ҳисоблаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
корхонанинг бутун мулкий мажмуасидан ускунаси баҳоланиши лозим бўлган мажмуа (ялпи, шартли равишда мустақил) ажратилади;
ушбу мажмуага тўғри келадиган корхона соф даромадининг улуши ҳисоб-китоб қилинади (корхонанинг молиявий ҳисоботи ва/ёки ишлаб чиқариш ҳисоботи асосида);
соф даромад улушидан технологик мажмуа жойлашган ер участкасига тегишли қисм аниқланади. Ҳисоб-китоб қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:
ЧДзем = Сзем * Кзем ,
бу ерда:
ЧДзем― ер участкаси ҳисобидан олинган соф даромад;
Сзем ― ер участкасининг бозор қиймати;
Rзем ― капиталлаштириш ставкаси;
баҳоланаётган технологик мажмуага тўғри келадиган соф даромад улушидан мазкур технологик мажмуанинг биносига тўғри келадиган қисм ажратилади. Ҳисоб-китоб қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:
ЧДзд = Сзд * Кзд ,
ЧДзд― бинолар ҳисобидан олинган соф даромад;
Сзд ― бинонинг бозор қиймати;
Rзд ― капиталлаштириш ставкаси;
технологик мажмуанинг машиналари/ускуналарига тўғри келадиган соф даромад улуши (ЧДоб) ер участкаси ва бинолар ҳисобидан олинган соф даромадлар миқдорини айириш йўли билан аниқланади:
ЧДоб = ЧДик ― ЧДзем ― ЧДзд ,
бу ерда:
ЧДик― корхонанинг (ялпи бизнеснинг) мулкий мажмуасига тўғри келадиган соф даромад;
баҳоланаётган машиналар/ускуналарга тўғри келадиган соф даромад улуши қолдиқ усули билан аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |