Midland consulting


Download 0.79 Mb.
bet24/29
Sana01.08.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1664290
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
отчет малибу (2)

Ифиз = ∑ Скр + ∑ Сп,
бу ерда:
Скр ― капитал таъмирлашни ўтказишга ҳаражатлар суммаси;
Сп ― янги баҳолаш объектини харид қилиш билан боғлиқ ҳаражатлар суммаси (транспорт ҳаражатлари, мажбурий тўловлар).
Ўртача ўлчанган эскириш усули жисмоний эскиришни ҳисоб-китоб қилишга асосланган бўлиб, бунда баҳолаш объекти алоҳида конструктив элементларининг умуман баҳолаш объекти қийматидаги салмоғини ҳисобга олган ҳолда ҳақиқатдаги ҳолати бўйича эскириш аниқланади.
Эскиришни аниқлаш мазкур усули ишлаб чиқарувчи завод техник ҳужжатларига мувофиқ салмоқларнинг нормативлари мавжуд бўлган тақдирда қўлланилиши мумкин.
Баҳолаш объекти, шунингдек унинг бутловчи қисмлари учун жисмоний эскириш қуйидаги формула бўйича ҳисоб-китоб қилинади:

Ифизi― баҳоланаётган баҳолаш объекти i-конструктив элементининг (узелининг) жисмоний эскириши, фоизда;
a― бутун баҳолаш объектининг таннархида i-узел таннархининг салмоғи;
― баҳоланаётган баҳолаш объектининг конструктив элементлари (узеллари) сони.
Ёшни ва қилинган капитал таъмирлашларни ҳисобга олиш усули техник ҳужжатлар билан режали капитал таъмирлашларни ўтказиш назарда тутилган баҳолаш объектларига нисбатан қўлланилади. Эскириш қуйидаги формула бўйича аниқланади:

α ― бир марта капитал таъмирлаш ўтказилгандан кейин жисмоний эскириш катталашадиган доимий миқдор, фоизда;
k ― баҳолаш санасига қадар ўтказилган капитал таъмирлашларнинг сони;
е ― натурал логарифманинг асоси, е ≈ 2,72;
Tk― охирги капитал таъмирлаш ўтказилган пайтдан бошлаб баҳолаш объектининг баҳолаш санасидаги ҳақиқатдаги хизмат муддати;
Тнкр― баҳолаш объектининг капитал таъмирлашга қадар бўлган норматив хизмат муддати.
Бир марта капитал таъмирлаш ўтказилгандан кейин жисмоний эскириш катталашадиган α доимий миқдори ўртача 20 фоизга тенг деб қабул қилинади (агар техник ҳужжатларда бошқача миқдор белгиланган бўлса, техник ҳужжатлардаги маълумотлар асос сифатида қабул қилинади).
Эксперт-таҳлилий усул қуйида келтирилган Машина ва ускуналар жисмоний ҳолатининг эксперт баҳолари шкаласига мувофиқ эскириш натижасида объектнинг эҳтимолий техник ҳолатлари тавсифларидан бирини баҳолаш объекти билан солиштиришдан иборатдир.
Жисмоний эскиришни баҳолаш усуллари билан ҳисоблаб чиқарилган баҳолаш объектининг жисмоний эскиришини баҳолаш натижаси қуйида келтирилган Машина ва ускуналар жисмоний ҳолатининг эксперт баҳолари шкаласига мувофиқ жисмоний эскириш ҳажми диапазони бўйича техник ҳолат тавсифларига мос келиши зарур.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling