Midland consulting


Тикланиш қийматини аниқлаш


Download 0.79 Mb.
bet21/29
Sana01.08.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1664290
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29
Bog'liq
отчет малибу (2)

Тикланиш қийматини аниқлаш.

“AS-TO’YTEPA SAVDO SERVIS” МЧЖга тегишли давлат рақами 10 209 KCA бўлган «Chevrolet Malibu-2» русумли автотранспорт воситаcини баҳолаш, тикланиш қийматини аниқлашда алмаштириш усулидан фойдаланилди.


Алмаштириш усули аналог (аниқ ёки тахминий) объектлар тўғрисидаги нарх ахборотидан (битим далиллари ва/ёки етказиб берувчиларнинг таклифлари тўғрисидаги ахборот) фойдаланган ҳолда қўлланилади.
Аналог-объектларнинг битим ёки таклиф нархига тузатишларнинг қуйидаги асосий турлари киритилиши мумкин:
ишлаб чиқариш, техник, технологик, функционал тавсифлари, бутланиши, жиҳозланиши ва ҳ.к. бўйича тафовутларга қараб тузатиш киритиш;
ташиш, битимни расмийлаштириш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларга қараб тузатиш киритиш;
аналог-объектнинг жойлашган жойига қараб тузатиш киритиш;
нархлар ўзгариши динамикасини ҳисобга олиб тузатиш киритиш (аналогларга доир битимлар ва таклифлар тўғрисидаги ахборот олинганига бир йилдан ортиқ бўлган тақдирда қўлланилади).
Битимлар ва таклифларнинг нархларига нархни шакллантирувчи бошқа омилларни ҳисобга олиб тузатишлар киритилиши ҳам мумкин.
Автотранспорт воситаcини тикланиш қийматини аниқлаш жараёнида интернет сайтлари www.avtoelon.uz, www.olx.uz, www.itorg, www.bibi.uz, www.avtobor.uz ва бошқалар) орқали изланишлар олиб борилди.
Баҳолаш объекти бугунги кунда ҳам ишлаб чиқарилаётганлиги сабабли, ҳаражат ёндашувида тўғридан тўғри нархларни аниқлаш усули бўйича тикланиш қиймати аниқланди. Тикланиш қиймати Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган диллерлар (автосалонлар) томонидан сотиш учун таклиф этилаётган қийматлари ҳақидаги маълумотлар асосида аниқланди.
Элементма-элемент ҳисоблаш усулида – баҳолаш объекти алоҳида тугалланган узеллар (блоклар)дан иборат бўлганида ва уни йиғишда мутахассислар аралашувини талаб этадиган ҳолларда қўлланилгани сабабли, бахолаш объектини тикланиш қийматини аниқлаш жараёнида элементма-элемент ҳисоблаш усулидан фойдаланилмади.
Тикланиш қийматини аниқлаш жараёнида интернет сайтлари орқали ва диллерлар маълумотларига асосан олиб борилган изланишлар натижасида «Chevrolet Malibu-2» автомобилларни янгиси топилди.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling