Midland consulting


Download 0.79 Mb.
bet9/29
Sana01.08.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1664290
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29
Bog'liq
отчет малибу (2)

Баҳолаш шарт-шароитлари

Баҳолаш шарт-шароитларида актив ёки мажбуриятдан фойдаланиш шартлари (ҳолатлари) акс эттирилади. Турли баҳолаш базалари учун алоҳида баҳолаш шарт-шароитлари талаб этилиши ёки улар бир нечта баҳолаш шарт-шароитларида кўриб чиқилиши мумкин. Қуйидагилар умумий баҳолаш шарт-шароитлари ҳисобланади:



  • энг самарали фойдаланиш;

  • жорий/мавжуд фойдаланиш;

  • тартибга солинган тугатиш (сотиш);

  • мажбурий сотиш.

Энг самарали фойдаланиш деганда активдан фойдаланишнинг шундай шакли тушуниладики, бунда актив иштирокчи нуқтаи назаридан активнинг энг юқори қиймати таъминланади. Энг самарали фойдаланишнинг жисмоний имкони бўлиши (бу мезон ўринли бўлганда), молиявий асосланган, юридик жиҳатдан йўл қўйиладиган бўлиши ва энг юқори қийматга олиб келиши шарт. Агар бундай фойдаланиш тури жорий фойдаланишдан фарқ қилса, активни ундан самаралироқ фойдаланиладиган шаклига ўтказиш ҳаражатлари унинг қийматига таъсир қилади.
Энг самарали фойдаланиш турини аниқлаш қуйидагиларни назарда тутади:
активдан у ёки бу тарзда фойдаланишнинг жисмонан имкони бор ёки йўқлигини аниқлаш, бунда иштирокчилар оқилона деб тан оладиган фойдаланишлар ҳисобга олинади;
«юридик жиҳатдан йўл қўйилиши» талабини ҳисобга олиш учун активдан фойдаланишдаги ҳар қандай чекловларни, масалан ҳудудлар бўйича шаҳарсозлик таърифлари/чекловларини, шунингдек бу чекловлар келгусида ўзгариши мумкинлигини эътиборга олиш керак;
фойдаланилиш «молиявий асосланган бўлиши кераклиги» ҳақидаги талаб жисмонан мумкин бўлган ва юридик жиҳатдан йўл қўйилган активдан муқобил фойдаланиш қоида тариқасидаги иштирокчига актив бундай муқобил фойдаланишга ўтказилган ҳаражатлар ҳисобга олингандан кейин, ундан жорий фойдаланишда оладиганидан етарлича юқори фойда берадими ёки йўқми, шуни ҳисобга олади.
Жорий/мавжуд фойдаланиш деганда актив, мажбурият ёки активлар ва/ёки мажбуриятлар гуруҳларидан ҳозирги пайтдаги фойдаланиш шакли тушунилади. Жорий фойдаланиш активдан энг самарали фойдаланиш шакли ҳам бўлиши мумкин, аммо бу мажбурий эмас.
Тартибга солинган тугатишда (сотишда) харидор (харидорлар)ни излашга оқилона муддатларни назарда тутган ҳолда, тугатиб сотиб юбориш жараёнида сотилиши мумкин бўлган активлар гуруҳининг қиймати кўрсатилади, бунда сотувчи активни «мавжуд ҳолатида» ва «жойлашган жойида» сотишга мажбур бўлади. Харидор (харидорлар)ни излашга ажратилган оқилона муддат актив турига ва бозор шароитларига қараб турлича бўлиши мумкин.
Мажбурий сотиш деганда қуйида кўрсатилган барча шартларга риоя этганда аниқ мулк учун олиш мумкин бўлган энг эҳтимолий нархни акс эттиради:
сотишни қисқа муддатда тугатиш;
актив баҳолаш санасида ёки битим шартларини бажариб тугатиш шарт бўлган муайян вақт даври мобайнида амалда бўлган бозор шартлари таъсирига мос келиб қолади;
харидор ва сотувчи оқилона ўйлаб ва хабардорлик асосида ҳаракат қилади;
сотувчи сотишга мажбур;
харидорнинг битим тузишдан одатий асоси бор;
ҳар иккала тараф ўзлари учун яхши бўладиган тарзда ҳаракат қилади;
экспозицияга ажратилган муддатнинг қисқалиги туфайли маркетинг ўтказишнинг оддий чораларини қўллаб бўлмайди;
тўлов пул маблағлари билан амалга оширилади.
Баҳолаш объекти кўчар мулклардан иборат бўлганлиги сабабли, улардан энг самарали фойдаланиш таҳлили ўтказилмади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling