Midland consulting


V БЎЛИМ. БАҲОЛАШ БАЗАЛАРИ


Download 0.79 Mb.
bet7/29
Sana01.08.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1664290
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29
Bog'liq
отчет малибу (2)

V БЎЛИМ. БАҲОЛАШ БАЗАЛАРИ

Баҳолаш мақсадларига қараб баҳолаш объекти хусусида бозор қиймати ёки бозор қийматидан фарқланувчи қиймат қўйилади.


Баҳолаш базалари қиймат базаларини аниқлаш ва талқин этиш, шунингдек турли бозор қийматлари ҳамда бозор қийматидан фарқ қиладиган бошқа базаларни бир-биридан фарқлашдан иборат.


Баҳолаш базаси ва қиймат турлари

Баҳолаш базалари баҳолаш ҳақидаги ҳисоботда кўрсатилган қиймат учун асос бўлган асосий принципларни белгилайди. Баҳолаш базаси (базалари) бошланғич маълумотлар ва фаразларни танлашга таъсир кўрсатиши ёки белгилаб бериши, шунингдек қиймат ҳақидаги якуний хулосага таъсир кўрсатиши мумкин.


Баҳолаш фаолиятида баҳолашни ўтказишда қўлланиладиган кўплаб баҳолаш базалари мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти қуйидаги умумий элементларга эга:

  • мўлжалланаётган битим;

  • битимнинг мўлжалланаётган санаси;

  • битимнинг мўлжалланаётган тарафлари.

Баҳолаш базасига боғлиқ ҳолда, мўлжалланаётган битим бир қатор шаклларга бўлинади:

  • гипотетик битим;

  • ҳақиқий битим;

  • харид битими;

  • сотув битими;

муайян ёки гипотетик бозорда белгиланган тавсифлар бўйича амалга ошириладиган битим.
Битимнинг мўлжалланаётган санаси баҳоловчи баҳолашни олиб бораётганда қандай ахборот ва маълумотларни эътиборга олишига таъсир кўрсатади. Аксарият баҳолаш базалари баҳолаш санаси ёки қийматни аниқлаш санаси ҳолатидаги зарур ўрганишларни ўтказиш натижалари бўйича иштирокчиларга таниш бўлмаган ёки уларга таниш бўла олмайдиган ахборотни ёки бозордаги вазиятни эътиборга олиш имконини бермайди.
Баҳолаш базаси аниқланадиган қиймат учун асос қилиб олинадиган асосий фаразларни, шу жумладан, гипотетик битим хусусиятини, битим тарафлари муносабатлари ва мотивациясини, шунингдек активнинг (баҳолаш объектининг) бозордаги экспозицияси даражасини баён қилади.
Баҳолаш базасини ва қиймат турини танлаш активни баҳолаш ҳақида шартномани тузишдан олдин амалга оширилади ҳамда активни баҳолаш нима учун кераклигига, унинг хусусиятларига, шунингдек норматив талабларга боғлиқ бўлиб, баҳолашга оид вазифада акс эттирилади.
Баҳолаш базалари қуйидагиларга ажратилади:

  • бозор қиймати;

  • бозор ижара ҳақи;

  • адолатли қиймат;

  • инвестиция қиймати;

  • синергетик қиймат;

  • тугатиш қиймати;

  • йўқ қилиш қиймати;

  • алмаштиришнинг қолдиқ қиймати;

  • такрор ишлаб чиқариш қолдиқ қиймати;

  • махсус қиймат;

  • суғуртага оид қиймат;

  • солиққа оид қиймат.

Баҳолашда ҳисоблаб чиқилган (баҳоланган) қиймат битимни амалга оширишдаги сотувчи ва харидорнинг ҳаражатларини, шу жумладан, ушбу битим натижалари бўйича тўланиши шарт бўлган солиқларга ҳаражатларни ҳисобга олмасдан акс эттирилади.
2023 йил 27 мартдаги тузилган №11/03-23 сонли шартномага ва баҳолашга оид вазифага асосан Тошкент вилояти, Нурафшон шахри, Дегантепа манзилида жойлашган давлат рақами 10 209 KCA бўлган «Chevrolet Malibu-2» русумли автотранспорт воситаcини Оммавий савдолар орқали сотиш мақсадида бозор қийматини аниқлаш белгиланганлиги сабабли, баҳолаш ишлари ҳам бозор қийматини аниқлаш асосида амалга оширилди.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling