Midland consulting


Download 0.79 Mb.
bet3/29
Sana01.08.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1664290
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
отчет малибу (2)

Директор Н.Ф.Мухиддинов


I-Бўлим. БАҲОЛАШ ҲИСОБОТИДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АТАМАЛАР ВА ТУШУНЧАЛАР.

Мазкур ҳисоботда қуйидаги атама ва тушунчалар қўлланилди:


айнан бир хил объект ― баҳоланаётган объект каби худди шундай моделдаги (модификациядаги) объект бўлиб, унинг стандарт (заводдаги) конструкцияси, жиҳозланиши, параметрлари ва қўлланиладиган материаллари бўйича баҳоланаётган объектдан ҳеч қандай фарқи бўлмайди;
аналог ― асосий функционал, фойдаланиш ва ишлаб чиқариш тавсифларига кўра баҳолаш объектига ўхшаш, айнан бир хил вазифаларни бажарувчи объект. Фарқланишлар фақат конструктив тавсифларида (стандарт бутланиши, ташқи кўриниши, фаолият кўрсатиш шартлари ва бошқалар) ҳамда ишлаб чиқариш қувватларида намоён бўлиши мумкин;
аналог-объект ― баҳолаш жараёнида улар ҳақидаги ахборотдан фойдаланиладиган айнан бир хил объект ёки аналог;
жамланган эскириш ― машина ва ускуналар қийматининг улар техник-иқтисодий тавсифларини йўқотиши билан кечадиган қадрсизланиши;
жисмоний эскириш ― фойдаланилиши давомида ишлаб чиқариш омиллари (корпус, агрегатлар, материалларнинг эскириши, ишқаланиш, занглаш, вибрация ва бошқалар) таъсирида баҳолаш объекти тавсифларининг табиий ёмонлашуви, шунингдек авариялар, табиий офатлар ва бошқалар натижасида ёмонлашуви оқибатида машина ва ускуналар қийматининг пасайиши;
машина парки ― мажмуада мавжуд бўлган (масалан, ишлаб чиқариш цехи кўринишида), бироқ технологик жиҳатдан ўзаро боғлиқ бўлмаган, якка тартибдаги техникадан иборат машина ва ускуналар бирликларининг жами. Машина ва ускуналар ишлаб чиқариш жараёнида ягона циклнинг босқичма-босқич функцияларини бажариши мумкин, бироқ машина парки техникасининг ҳар бир бирлиги материалга ишлов беришнинг тугалланган жараёнини амалга ошириши муносабати билан машина паркини технологик мажмуадан фарқлаш зарур;
ташқи эскириш ― машина ва ускуналарга истеъмол талабига таъсир кўрсатувчи ташқи омиллар (иқтисодий, экологик ва бошқа) ўзгариши оқибатида ушбу машина ва ускуналар қийматининг пасайиши;

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling