Mig3 uzb indd


европа давлатлари тажрибаси


Download 7.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/48
Sana12.11.2023
Hajmi7.71 Mb.
#1768201
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   48
Bog'liq
uzbek

европа давлатлари тажрибаси
яхши хабардор бўлган фуқаро ҳар бир демократик жараённинг муҳим шартидир. 
Бу фикр Европа мамлакатларининг электрон оммавий ахборот воситалари 
ва медиасаводхонлиги соҳасидаги тажрибасини қиёсий таҳлил қилиш асосида 
олиб борилган сўнгги тадқиқот натижалари билан алоҳида таъкидланади.
Тадқиқотда энг сара Европа амалиёти, тартибга солувчи органлар ва бошқа 
тегишли субъектларни Финляндия моделига алоҳида эътибор қаратган ҳолда 
медиасаводхонликни оширишга жалб қилиш усулларидан мисоллар келтирилган.
Масалан, Финляндияда медиатаълим нафақат болалар боғчалари ва мактабларда, 
балки кутубхоналар, ўйин хоналари, ёшлар марказлари, ҳатто виртуал жамоалар 
ва рақамли ўйинларда, хуллас, болалар ва ёшлар бўлган барча жойларда амалга 
оширилади.
Финляндияда МАС ривожланишининг ўзига хос хусусияти Финляндияда давлат 
идоралари, мактаблар ва мактаб маъмурияти, илмий доиралар вакиллари 
ва нодав лат ташкилотлари каби учинчи томонлар ўртасидаги ҳамкорлик асосида 
ишлаб чиқилган оммавий ахборот таълимининг турли ёндашувларини, амалий 
ва тадқиқот масалаларини бирлаштиришга қаратилган ҳаракатларда мужас-
самдир. Финляндия медиатаълим жамияти (www.mediaeducation.fi) нафақат 
ушбу соҳада тадқиқотни ва амалиётни миллий миқёсда қўллаб-қувватлайди, 
балки МАСни ривожлантиришда ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. 1990-йилларда 
пайдо бўлган медиатаълим концепцияси лагерлар томонидан белгиланган 
тўртта йўналиш бўйича янада ривожланди. Технология лагерлари технологик 
ечимларга, яъни ахборот-коммуникация технологиялари ва медиа воситала-
рини ўқув жараёнида қўллашга қаратилган эди. Ҳимоя лагери медиаинсонга, 


68
айниқса, болаларга қандай таъсир кўрсатишини тадқиқ қиларди ва ОАВнинг 
салбий таъсирларидан ҳимояланиш масалалари билан шуғулланарди. Маданий 
тадқиқотлар лагери Британия маданий тадқиқотлар ҳаракати таъсири остида 
пайдо бўлди. Танқид лагери танқидий педагогика ва оммавий ахборот воситала-
рига нисбатан иштирок этиш ва қарши курашиш масалаларини ўз фаолиятининг 
асоси қилиб олди.
Бугунги кунда Финляндияда кўплаб ташкилотлар медиаахборот саводхонлиги 
билан шуғулланмоқда, бу кичик мамлакат учун жуда ҳайратланарли. Финляндияда 
МАСни тарғиб қилувчи қарийб 100та ташкилот мавжуд. Бу расмий таълим, 
ёшлар иши, кутубхоналар ва бошқа ижтимоий-маданий хизматлар соҳаларида 
амалга оширилаётган медиатаълимга қўшимчадир. Аксарият ҳолларда ушбу 
ташкилотлар МАСни ўз ишларининг бир қисми сифатида тарғиб қилаётганини 
ва уни ўзларининг муайян соҳаларига интеграциялашувини кўришингиз мумкин.
Таълим ва маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллий аудиовизуал институт — 
Финляндия медиатаълим бўйича идораси бўлиб, унинг вазифаси медиатаълимни 
тарғиб қилишдан иборат.

Download 7.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling