Mig3 uzb indd


Жамият/фуқаролар иштирокисиз сифатли журналистика мавжуд


Download 7.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/48
Sana12.11.2023
Hajmi7.71 Mb.
#1768201
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
uzbek

4. Жамият/фуқаролар иштирокисиз сифатли журналистика мавжуд 
бўлмайди. Бугунги журналистика бир томонлама эмас, балки фуқаролар 
иштирокига таянгандир, у ижтимоий мулоқотни шакллантириши ва фаоллаштири 
лозим. Одамлар сифатли журналистикадан фойдалангани сингари, журналистика 
ҳам халқнинг, фукароларнинг иштироки ва ижодидан фойдалана олади. Демак, 


9
демократия ва журналистика савияси ушбу иштирок сифатига боғлиқ. Шу 
сабабли, МАС ва сифатли журналистика фуқароларнинг медиа/оммавий ахборот 
воситалари ва ахборотга оид ҳуқуқларини кенгайтиришга катта аҳамият беради 
ва журналистика МАС тараққиётига боғлиқ ҳолда ривожланиб бориши мумкин.
5. Сифатли журналистика ва МАС, адолатга эришиш ҳамда инсонлар 
ҳуқуқларини мустаҳкамлаш йулида ҳам восита ҳам мақсад сифатида 
қўлланилиши зарур. Бунинг учун улар хукумат томонидан ўтказиладиган хар 
кандай босимнинг - сиёсий, иқтисодий ёки бошқа тазийқ шаклига қарши туриши 
керак. Шундай қилиб, на сиёсий манипуляция, на тижорий босим, на иқтисодий 
фойда олишга интилиш сифатли журналистика ва МАС учун дастуриламал 
бўлган фуқаролик бурчидан устун турмайди.
Менинг фикримча, ушбу беш тамойилга асосланиб, сифатли журналистика — 
унинг ишига тобора кўпроқ эҳтиёж сезадиган жамиятда ҳамда оммавий ахборот 
воситалари соҳасида одамларнинг ҳуқуқларини кенгайтирувчи МАС ҳаракати 
ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш мумкин.
Бунинг асосида кучли иттифоқни шакллантириш мумкин. Бундай фаолиятнинг 
намунаси сифатида оммавий ахборот воситалари ва ахборот саводхонлиги 
бўйича Глобал Альянс (GAPMIL) ва ЮНЕСКО томонидан бир қанча вақтдан 
буён тарғиб қилиниб келинаётган Халқаро МАС ва Маданиятлараро Мулоқот 
Университети тармоғини кўрсатиш мумкин. Бунинг асосида янги ижтимоий 
мулоқотни шакллантириш учун журналистлар ва фуқароларнинг малакасини 
оширишга эришиш мумкин.
Сизнинг қўлингиздаги қўлланма журналистика сифатини ошириш ва МАСни 
такомиллаштириш учун ажойиб воситадир.

Download 7.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling