Mig3 uzb indd


Download 7.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/48
Sana12.11.2023
Hajmi7.71 Mb.
#1768201
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
uzbek

маълумот бериш; 2) манбаи ва мақсади ҳар доим ҳам аниқ бўлмаган маълу-
мотларни кузатувлар оркали аниқлаш ва шу тариқа уларни тушунишга ҳисса 


8
қўшиш; 3) аҳолининг «танқидий ёндашувини мухофаза қилиш» мақсадида 
ахборот усуллари, методлари ва стратегиялари ҳақида маълумот бериб 
бориш. Шу тариқа, avant la letter, Камю шаффофликка эришиш, ўз аудиторияси-
нинг танқидий компетенциясини шакллантириш ҳамда МАСни тарғиб қилиш 
учун журналистикага эҳтиёж борлигига эътибор қаратди.
Бугунги кунда журналистлар ва МАС ҳаракати ўртасидаги ҳамкорлик аллақачон 
муқаррар мажбуриятга айланган, журналистика аҳоли/фуқароларнинг танқидий 
ва мустақил фикрлашига нисбатан ҳурмат қилади ва уларнинг медиа саводхон-
лигини қўллаб-қувватлайди.
Ушбу мажбурият нимага асосланади? Менимча, бу мазкур қўлланмада мукаммал 
акс эттирилган журналистика ва МАС ўртасидаги ҳамкорликни талаб қилувчи 
бешта тамойилга асосланади.
1. Ҳақиқат барчанинг иштирокида - журналистлар ва фуқароларнинг ўзаро 
иштироки натижасида шаклланади. Ҳақиқат доимий текшириш, қиёслаш, 
ўзаро тушуниш ва танқид қилиш билан боғлиқ узлуксиз ишнинг самараси, 
журналистика ва МАС ҳаракати буни биргаликда амалга оширади.
2. ёлғонга, хурофот, стереотиплар ва ёпиқ фикрлашга қарши курашиш. Бу 
дегани биз ёқтирмайдиган, “ноқулай” бўлиши мумкин бўлган фикрларни қабул 
қилишга тўсқинлик қилиш «сассиз цензурани» яратади. Ҳақиқат одатий ғоялар 
оқимига қарши туриш, ўз фикрларимизга доимо танқидий ва ҳушёрлик билан 
ёндашув, диққат билан таҳлил қилиш ва шубҳа остига олиш услубидан келиб 
чиқади. Демак, журналистика ҳам, МАС харакати ҳам доим номувофиқликда 
(неконформизм) бирлашади ва доимо жавоблардан кўра саволларга кўпроқ 
аҳамият беради.
3. Ахлоқ, ҳалоллик ва жавобгарликсиз журналистика обрўга эга бўлмайди
Ишонч журналистлар ва аудитория ўртасидаги узаро ҳурмат, одоб-ахлоқ меъёр-
лари ва ҳалол профессионал амалиётга асосланади. Буларнинг ҳеч бирига 
муайян қоидаларсиз ва жамоатчиликнинг ушбу қоидаларга ҳушёрлик билан 
ёндашувисиз эришиб бўлмайди.

Download 7.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling