Нотўғри иситма ревматизмда, эндокардитда, сепсисда, туберкулёзда учрайди.
64.oʻpka kavernoz tuberkulyozining patogenezi
Алвеолалар ичини тўлдирган хужайра элементларини бузилишидан ҳосил бўлган казеоз масса лейкоцитлардан ажраладиган протиолитик ферментлар таьсирида эрийди ва макрофагал элементларининг қисман резорбсиясига олиб келади. Казеоз массанинг дренажловчи бронх орқали чиқарилиши натижасида унинг ўрнидаги бўшлиққа ҳаво кириб пневмониоген эриш бўшлиғи пайдо бўлади. Бошқа ҳолатларда деструктив жараён майда бронхларнинг шиллиқ қаватини зарарлаб панбронхитга олиб келади.
Эриш бўшлиғи бевосита қалин қопламали казеоз – некротик масса билан ўралган. Ундан ташқарида эпителиоид ва гигант хужайралардан ташкил топган туберкулёз грануляцияси жойлашган. Вақт ўтиши билан грануляцион қаватнинг ташқи қисмида нотекс структурадан шаклланадиган ингичка фиброз қатламдан иборат коллаген толалар хосил бўлади.
Натижада бўшлиқ атрофида кавернага характерли бўлган 3 қаватли девор пайдо бўлади. Деворнинг ички қавати казеоз – некротик масса, ўрта – грануляцион тўқима, ташқи – концентрик жойлашган фиброз толаларидан иборат. Кавернанинг деворлари одатда бир неча ойда пайдо бўлади
65 Tuberkulomaning turlari:
• яллиғланган-пневмотик тури.
• казеома типидаги туберкулёмалар:
а) солитар туберкулёма,
б) қаватма-қават туберкулёма, в) конгломератли туберкулёма.
• псевдотуберкулёма.
66.Tuberkulyozda UQTda qanday o’zgarishlar bo’ladi
Касалликнинг ўткир даврида бироз лейкоцитоз, лимфопения, моноцитоз, лейкоформуланинг чапга силжиши (таёқча ядроли нейтрофиллар фоизининг сезиларли ошиши), ЭЧТ ошиши кузатилади.Ўткир туберкулёзли яллиғланишда альбумин-глобулин коэффициенти камаяди, плазмада фибриноген ва сиал кис лоталари миқдори ортади, С-реактив оқсил пайдо бўлади.Специфик яллиғла ниш авж олганида Т-лимфоцитлар сони ошади ва G ҳамда А-иммуноглобулин лар миқдори камайиши билан бир қаторда розетка ҳосил қилувчи В-лимфоцит лар ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: |