Микобактериянинг турлари
HAIN- test diagnostika usuli va uning ahamiyati
Download 0.8 Mb.
|
Ftiziatriya ON javoblari new Автосохраненный
- Bu sahifa navigatsiya:
- 68. Tuberkulyozning ijtimoiy profilaktikasi
- 69.Kazeoz pnevmoniya patogenezi
67.HAIN- test diagnostika usuli va uning ahamiyati
Tez molekulyar genetik usul (Hine testi) 2 kun ichida sil mikobakteriyalarini aniqlash va boshqa silga qarshi dorilarga sezgirlikni aniqlash imkonini beradi. Ushbu usullar Mycobacterium tuberculosis DNK parchalarini aniqlaydi. Ushbu tadqiqot natijalariga asoslanib, siz ishonch bilan tashxis qo'yishingiz va "inson uchun" individual davolanishni tanlashingiz mumkin. Bu turli kasalliklar bilan bog'liq polimorfizmlarni muntazam diagnostika qilish va tahlil qilish, mikobakteriyalarni aniqlash va ularning antibiotiklarga chidamliligini aniqlash uchun ishonchli texnikadir. 68. Tuberkulyozning ijtimoiy profilaktikasi Силга қарши ишнинг муҳим бўлими унинг профилактикаси ҳисобланади, у соғлом одамларга сил касаллиги юқишининг олдини олишдан ва бу юқумли хасталикка қарши курашишни ташкил этишдан иборат. Шу боис сил профилактикаси иккита асосий йўналиш ижтимоий ва санитария йуналишларига эга бўлади. Ижтимоий профилактика қаторига беморнинг уй-жой ва маиший, экологик шароитларини яхшилаш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, овқатланиш гигиенасига риоя қилиш киради. Санитария профилактикасига эса сил инфекцияси ўчоғини соғломлаштириш бўйича кўриладиган тадбирлар мажмуи, силга қарши эмлаш ва санитария маорифи иши мансубдир. Силга қарши эмлаш (специфик профилактика) санитария профилактикасининг муҳим қисми ҳисобланади. Сил касалларини даво қилиш катта профилактик аҳамиятга эга, чунки бу иш натижасида одамларга сил юқтиришнинг асосий манбаи ҳисобланган бацилла ташувчилар камаяди. 69.Kazeoz pnevmoniya patogenezi Казеоз зотилжамнинг пайдо булиши СМБларининг яккол кузатилувчи иммунодефицит холатида ўпка тукимасида интенсив купайиши билан боглик. Иммунодефицитнинг характерли белгиларидан булиб апоптозга юкори моиллик тугдирувчи фагоцит хужайралари ва лимфоцитларнинг метоболик тургун эмаслиги хисобланади. Иммун жавобда иштирок этувчи хужайралар апоптозининг патологик ошиши казеоз зотилжам ривожланишида асосий патологик омиллардан хисобланади. . Функционал фаол Т-лимфоцитлар (Т-хелперлар ва Т-супрессорлар) популяцияси кескин камайиши, кон зардобида иммуноглобулин G концентрацияси ошиб кетиши кузатилади. Натижада вирулент микобактерияларга карши эффектив химоя амалда кузатилмайди. СМБлари фаол купайиб куп микдорда токсик моддалар ажратади. Улар бевосита хужайралар мембранасига шикастловчи таъсир курсатиб, бу уз навбатида иммункомпонент хужайралар, макрофагларнинг узаро муносабатини издан чикаради ва иммунодефицит холати чукурлашиб боради. Шу уринда микобактерияларнинг корд омили фаголизосом комплексларнинг хосил булишга ва макрофагларда ИЛ-1 синтезланишига каршилик килиб, Т-хелперлар томонидан гамма-интерферон синтезини сусайтиради. Т-хелперлар ИЛ-2 ва гамма-интерферон синетзлаш кобилиятини йукотади. Патологик жараён кейинги таркалган ва кайтмас боскичга тезда утиб кетади. СМБлари майда бронхлар, лимфатик ва кон томирлар буйлаб таркалади. Уларнинг таркалиши ва казеоз узгаришларнинг 2-3 хафта ичида авжланиб боириши ўпкаларнинг кенг жарохатланишига олиб келади. Шаклланган массив казеоз некроз сохаси аторфида эпителиоид хужайралар, дистрофияси кузатилаётган лимфоцитлар ва полинуклеарлар йигинидан иборат кам сонли хужайравий инфильтрация ривожланади. Ўпка тукимасининг парчаланиш механизмида СМБлари хаёт фаолияти махсулотларининг шикастловчи таъсири катта ахамият касб этади. У макрофаглар цитолизига ва ўпка тукимасига агрессив лизосомал ферментлар, простогландинлар ва УНО-α йигилишига олиб келади. Уларнинг узаро таъсири ўпка тукимаси емирилишига олиб келади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling