бутун ўпкада, анатомик (5 см дан катта)
5 qadam Соялар чегарасига кўра
6 qadam Соялар интенсивлигига кўра
кам интенсив
ўртача интенсив
юкори интенсив
7 qadam Соя структурасига кўра
8 qadam
Патологик жараённинг ўпка илдизи билан боғлиқлиги
патологик жараёндан илдизига қараб ўпка сурати кучайиши
жараён билан боғланган аниқ йўлакча бўлиши (“отточная” дорожка)
9 qadam
Ўпка илдизларининг ҳолати
кенгайган, яллиғланган
деформацияланган, зичлашган кальций тузлари билан, силжиган
10 қадам. Хулоса
+54.Diaskin test va uning tuberkulindan kora farqlari
Охирги йилларда россиялик олимларнинг изланишлари натижасида янги инновацион диаскинтест тери ичи синамаси орқали туберкулёз инфекциясининг диагностикаси сифатини оширишга эришилди. Бу синама таркибида CPF10 ва ESAT6 бирикмаларини тутувчи рекомбинант оқсиллар билан ўтказилади, бу оқсиллар МБТнинг вирулентлик хусусиятини таъминловчи асосий оқсиллардан бўлиб, организмда МБТнинг актив кўпайиши натижасида пайдо бўлади.
Ушбу оқсиллар M.Bovis (БЦЖ) вакцина штамми, ӽамда кўпчилик туберкулёз бўлмаган микобактерияларда синтезланмайди. Шунинг учун туберкулиндан фарқли равишда диаскинтест БЦЖ вакцина штамми ва кўпчилик туберкулёз бўлмаган микобактериялар антигенларига кесишма реакция бермайди. Диаскинтест синамасини ўтказиш Манту синамасига ўхшаш бўлиб, катта тажриба ва моддий харажатларни талаб этмайди. Синама натижаси 72 соатдан кейин баӽоланади. Препарат таъсири секин кечувчи ўта сезувчанлик типида иммун реакцияси ривожлантиришга асосланган.
Диаскинтест ӽар қандай ўлчамдаги папула бўлганда мусбат ӽисобланиб, фақат актив туберкулёз инфекцияси бўлган, яъни CPF10 ва ESAT6 антегенларига иммун жавоби бўлган кишиларда бўлади. Юқори, деярли 100% ли спецификликка эга бўлгани учун диаскинтест БЦЖ вакцинацияси ва туберкулёз бўлмаган микобактериялар сенцибилизацияси билан боғлиқ сохта мусбат реакциялар бермайди. Бу синама, актив туберкулёз жараёни мавжудлиги, хамда инфицирланган кишиларда касалликнинг ривожланиши хафви юқори бўлганларни, юқори аниқликда ташхислаш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |