4. МИРКОМОЛИЯ ТАШКИЛОТНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.1. Микромолия ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:
|
4.1.1. Ушбу Шартномада кўрсатилган асослар бўйича Қарз олувчига Шартномада кўзда тутилган микроқарз суммасини берилишини тўлиқ ёки қисман рад этиш.
|
4.1.2. Микроқарз бўйича қолган барча қарздорлик, фоиз тўловларининг муддатидан олдин қайтарилишини талаб қилиш, шунингдек, қуйидаги ҳолатлардан бири юзага келганда ундиришни гаров таъминотига қаратиш:
|
а) таъминотисиз қарздорлик юзага келганда;
|
б) микроқарз суммасига ҳисобланадиган асосий қарз бўйича муддати ўтган қарздорлик ва/ёки фоизларнинг юзага келиши;
|
в) Қарз олувчини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов қобилиятига эга эмас, муомалага лаёқатли эмас ёки муомалага лаёқати чекланган деб эълон қилиш;
|
г) Микромолия ташкилотига ушбу Шартноманинг 3.1. бандида кўзда тутилган ҳисоботлар, ахборотлар ва бошқа маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаслик, шунингдек, молия-хўжалик фаолият ва даромад тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончсизлиги ҳолатлари аниқланганда;
|
д) Қарз олувчи томонидан ушбу шартнома шартларига амал қилмаслик;
|
е) Қарз олувчи микроқарз суммасини олиш учун Микромолия ташкилотига микроқарз тақдим этилиши тўғрисида ижобий қарор қабул қилиниши учун муҳим ҳисобланган масалалар бўйича ёлғон ёки тўлиқ бўлмаган маълумотларни тақдим этганлиги аниқланганда.
|
4.1.3. Ушбу шартноманинг амал қилиш жараёнида Қарз олувчининг молиявий ҳолатини текшириш ва Қарз олувчи томонидан ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилиш.
|
4.1.4. Қарз олувчи томонидан ёки ушбу Шартнома бўйича учинчи шахс томонидан таъминот сифатида гаровга қўйилган мол-мулкнинг тегишли ҳолатдалиги ва улардан фойдаланиш бўйича текширувлар ўтказиш.
|
4.1.5. Гаровга қўювчи томонидан гаровга қўйилган мол-мулк бузилган ёки белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келганда, бу эса Микромолия ташкилотининг ушбу Шартнома бўйича молиявий талабларини қондиришга қодир бўлганбозор қийматига маълум даражада таъсир кўрсатганда, ёки учинчи шахснинг (кафил) молиявий ҳолатининг ёмонлашуви сабабли ушбу Шартномадан келиб чиққан мажбуриятлар бўйича жавоб бериш қобилиятига эга бўлмай қолган ҳолатларда Қарз олувчидан таъминотнинг қўшимча турини тақдим этиш ёки алмаштиришни талаб қилиш.
|
4.1.6. Микрокредит ташкилот карз олувчиниг ____________________ сонли пластик картасидан, мавжуд ва бундан сўнг очиладиган барча қарз олувчининг банк хисоб рақамларидан (талаб қилиб олгунча, депозит, жамғариб бориладиган, пластик ва бошқа исталган хисоб рақамларидан) кредит тўловини графикга асосан акцепсиз тарзда ечиб олиш хуқукига эга..
|
4.1.7. Қарз олувчини олдиндан огоҳлантирмасдан микроқарзни қайтариш учун ҳақиқатдан ҳам гаров таъминоти мавжудлигини текширишни амалга ошириш.
|
4.1.8. Ушбу шартнома доирасида ўз мажбуриятларини бажариш учун учинчи шахсларга барча зарур маълумотларни етказиш.
|
4.1.9. Исталган вақтда Қарз олувчининг аввалдан розилигини олмасдан туриб ушбу Шартнома бўйича учинчи томонга даъво қилиш ҳуқуқини бериш ёки унинг фойдасига воз кечиш.
|
4.1.10. Қарз олувчи тақдим этилган микроқарздан Шартнома тузилган кундан бошлаб 1 (бир) ой давомида фойдаланмаган ҳолатларда, бу ҳақда Қарз олувчини ёзма равишда хабардор қилиб, Шартнома бир томонлама бекор қилиш. Ёзма хабарни жўнатиш санаси уни тақдим этиш ёки почта орқали жўнатиш санаси ҳисобланади.
|
4.1.11. Олдинги микроқарз тўлиқ тўланмагунга қадар янги микроқарз беришни рад этиш.
|
4.1.12 Микромолия ташкилоти карз олувчиниг ____________________ сонли пластик картасидан, мавжуд ва бундан сўнг очиладиган барча қарз олувчининг банк хисоб рақамларидан (талаб қилиб олгунча, депозит, жамғариб бориладиган, пластик ва бошқа исталган хисоб рақамларидан) кредит тўловини графикга асосан акцепсиз тарзда ечиб олиш хуқукига эга.
|
4.1.13. Микромолия ташкилоти ажратилган микркарзлар буйича бир йил давомида хисобланган фоизлар ва Шартнома шартларидан келиб чикувчи мажбуриятларни вактида бажармаганлик учун хисобланган муддати утган карздорлик учун фоизлар ва/ёки жарималарнинг умумий микдори мазкур шартноманинг 1.1. бандида курсатилган суммани 50 фоизидан ошиб кетишига йул куйилмайди.
|
|