5-мавзу. Микроорганизмлар экологияси. Сув, тупроқ, ҳаво
микрофлораси. Одам организми микрофлораси, уларни ўрганиш
усуллари ва тиббиёт амалиётида аҳамияти.
Экологик микробиологиянинг шаклланишида илмий ва ижтимоий шарт
шароитлар. Табиий микробиоценозлар. Микробларнинг экологик муҳити.
Санитар микробиология асослари, вазифаси. Ташқи муҳит объектларига (сув,
ҳаво, тупроқ ва турар жойлар, даволаш профилактик муассасалар) санитар
бактериологик баҳо бериш.
Одамнинг нормал микрофлораси ва унинг аҳамияти. Болаларда
микрофлоранинг шаклланиш механизми. Тери, нафас йўллари, ичак, жинсий
ва бошқа аъзолар нормал микрофлораси ва патологик холатларда ўзгариши.
Дисбактериоз, даражалари, аниқланиши.
6-мавзу. Умумий вирусология.
Вируслар таснифи: вирион, вирус ва прион тушунчалари. Вируслар ва
бактериофагларнинг
биологияси,
молекуляр
генетик
асослари
ва
структураси. Вирионни кимёвий таркиби, уларнинг ўзига хос хусусиятлари.
Вируслар ва бактериофагларниниг ҳужайра билан алоқа типлари,
босқичлари. Вирусни онкологик касалликлар келиб чиқишидаги аҳамияти.
Вирусологияда қўлланиладиган ҳужайра культураларининг таснифи.
Вирусларни индикация ва идентификация қилиш усуллари. Вирусли юқумли
касалликларни лаборатория ташҳиси. Бактериофагларни олиниши ва
қўлланилиши.
7-мавзу. Инфекция ва микроорганизмларнинг генетикаси.
Юқумли касалликни келиб чиқиш шароитлари. Юқумли касаллик
жараёнини ўзига хос хусусиятлари. Юқумли касаллик
жараёнида
микроорганизмларни роли. Микроорганизмларни патогенлик ва вирулентлик
омиллари. Юқумли касалликларга ташхис қўйиш усуллари.
Микроорганизмлар генетикаси. Генотип ва фенотип тўғрисида тушунча.
Бактерияларда учровчи хромосомага таъллуқли бўлмаган омиллари:
плазмидалар, транспазонлар, профаглар ва Is – элементлар, тузилиши,
репликациясини ўзига хослиги. Бактериялардаги ўзгарувчанлик турлари.
Мутацияларни келиб чиқиши ва механизмлари. Ген инженерияси ва унинг
микробиологик амалиётдаги аҳамияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |