Микробиология-04. 2019 фан дастури леч doc
II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
-04 2019
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаннинг вазифалари
II.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси Микробиология, вирусология, иммунология фанини ўқитишдан мақсад - талабаларга бактериология, вирусология, иммунология, микология, паразитология соҳасидаги билимларнинг назарий, амалий асосларини, қонуниятларини ва юқумли касаллик қўзғатувчисига замонавий ташхис қўйиш, даволаш, касалликнинг олдини олиш усулларини ўргатиш, ҳамда уларни амалиётга татбиқ этиш кўникмасини ҳосил қилишдан иборат. Фаннинг вазифалари - Микробиология, вирусология ва иммунология фани ва тарихи ҳақида тушунча бериш, бактериялар, вируслар, замбуруғлар ва содда жониворлар келтириб чиқарувчи юқумли касалликларнинг диагностикаси ва диогностикада замонавий усулларини қўллаш ҳақида тасаввурга эга бўлишлари керак. - микроорганизмларнинг тузилиши ҳақида билимга эга бўлиш, микроскопик усулни бажариш амалий кўникмаларига эга бўлиш; - микробиологик ташхис қўйиш усулларини амалиётда қўллаш, 4 микроорганизмларни идентификация қилиш; - инфекцион жараёнларнинг келиб чиқишини билиш; - иммунитетни махсус ва номахсус омилларини фарқлаш, гуморал ва ҳужайравий иммунитет тизимлари вазифаларини ўзлаштириш; - вирусларнинг тузилишидаги фарқларни билиш ва улар чақирадиган касалликларга ташҳис қўйиш билимига эга бўлиш; - паразитларнинг тузилишидаги фарқларни билиш ва улар чақирадиган касалликларга ташҳис қўйиш билимига эга бўлиш, содда жониворларларнинг тузилишидаги фарқларни билиш ва улар чақирадиган касалликларга ташҳис қўйиш билимига эга бўлишдан иборат. Фан бўйича талабаларнинг билим кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба: - микроорганизмларнинг асосий турлари; - замонавий тиббий микробиология, вирусология ва иммунология фанининг мақсад ва вазифалари; - одам учун патоген бактерия, риккетсия, микоплазма, вируслар, содда жониворлар ва микроскопик замбуруғларнинг таксономик ўрни, морфологик ва биологик хусусиятлари; - микроорганизмларнинг ташқи муҳитда тарқалганлиги; - ташқи муҳит омилларининг микроорганизмларга таъсири; - микроорганизмларнинг генетикаси, уларда рўй берувчи ўзгарувчанликлар ва унинг аҳамияти; - патоген микроорганизмларнинг патогенлиги, вирулентлиги, патогенлик омиллари ва уларнинг инфекцион жараённи ривожланишидаги аҳамияти; - организмнинг махсус, номахсус иммунитет омиллари ва уларнинг амалиётдаги аҳамияти тўғрисида тасаввурга эга бўлиши; - антибиотиклар, микроорганизмларга таъсири ва резистенликнинг шаклланиш механизмлари, антибиотикларга сезгирлик аниқлаш усуларини; - юқумли касаллик қўзғатувчиларининг дифференциал хусусиятларини; - лаборатор ташхис усулларини; - касалликларни махсус олдини олиш чораларини; - ташқи муҳит ва озиқ-овқатларнинг санитар-кўрсаткич микроорганизмларини аниқлашни билиши ва улардан фойдалана олиши; - микроорганизимларнинг морфологияси, структураси ва физиологиясини: а) риккетсиялар культурасидан суртма тайёрлаш, Романовсий Гимза усулда бўяш, микроскопда кўриш; б) актиномицитлар культурасиан суртма тайёрлаш Грам усулида бўяш ва микроскопда кўриш; в) кандидаларнинг агарли культурасидан суртма тайёрлаш Генциан виолет билан 3 мин. Бўяш, микроскопда кўриш; 5 г) патологик материаллардан тоза культура ажратиб олиш мақсадида Шукевич усулида экиш; д) бактерияларнинг гемолитик ва плазмакоагулаза активлигини аниқлаш. - ташқи муҳит омилларини микроорганизмларга таъсирини ўрганиш. а). Кимёвий омилларни бактерияларга таъсири. E.coli культурасини фенол қўшилган ва фенолсиз қийшиқ гпага экиш ва натижалаш; б) Физик омилларни бактерияларга таъсирини ўрганиш. Стерилланган ва стерилланмаган боғловчи материал экилган ГПБ мухитларни натижалаш. - микроорганизмлар экологияси. Ташқи мухит микрофлорасини ўрганиш а).Хаво микрофлораси. Седиментацион усулда аудитория ҳаво микрофлорасини седиминтацион усулда ГПА экиш ва 1м 3 ҳаводаги умумий микроблар сонини аниқлаш. б). Сув микрофлораси. Сувнинг умумий микроблар сонини аниқлаш учун Эндо муҳитига экиш ва натижалаш.. - одам микрофлораси ўрганиш. а).Оғиз бўшлиғи микрофлораси.Тиш карашидан суртма тайиёрлаб Бури ва Грам усулларида бўяб кўриш. б).Тери микрофлораси. Қўл микрофлорасини ўрганиш мақсадида бармоқлардан босма усулида Эндо мухитига экиш ва натижасини бахолаш. в). Бурун халқум микрофлорасини ўрганиш. - инфекция ва микроорганизмларнинг ирсияти: а) Талабалар қўлидан , стол устидан, китобдан, мобил телефондан стерил тампон билан суртма олиш ва ГПА экиш. б) Патоген бактерияларни аниқлаш мақсадида, талабаларни бурун - халқуми шиллиқ қаватидан, стерил тампон ёрдамида сурма олиш ва ҚА,ТСТА экиш. в) Фенотипик ўзгарувчанликни кўриш мақсадида Proteus vulgaris культураси 1% фенол қўшилган ва қўшилмаган ГПА ўстирилган. Proteus vulgaris харакатчанлигини аниқлаш учун хар иккала муҳитдан ГП қийшиқ агарга Шукевич усулида экиш. - бемор ашёсидан(йиринг, балғам, нажас, қон ва бошқ.) Олинган культурани микроскопик усулда текшириш. б). Оддий бўяш усули(метилен кўки, фуксин); б). Мураккаб бўяш усули(Грам, Бури Гинса, Нейссер, Ожешко, Циль- Нельсон); в).Микроорганизмлар харакатини аниқлаш; - бемор ашёсидан (йиринг,балғам, нажас,қон ва бошқ.) Олинган культурани бактериологик усулда текшириш а). Колонияларни культурал хусусиятларини ўрганиш. 6 б). Ферментатив хусусиятларини ўрганиш. Тстада стафилококкларни лецитиназа активлигини аниклаш. Патоген стафилококкларнинг плазмокоагулаза ферментини аниклаш в). АТ хусусиятларини ўрганиш; - юқумли касалликларнинг вирусологик ташхиси: а) Вирусларни индикация ва идентификация қилиш. б) Вирусларни индикацияларга серологик ташхис қўйиш амалий Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling