Микробиология-04. 2019 фан дастури леч doc


IV. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/24
Sana19.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1613483
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24
Bog'liq
-04 2019

IV.
Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулотлар 50% назарий ва 50% амалий қисм иборат бўлган
ҳолда ўтказилади.
Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
1.
Бактериологик, 
вирусологик, 
иммунологик, 
паразитологик
лабораториялар тузилиши ва уларни жиҳозланиши. Бемордан намуна олиш
техникаси ва уни лабораторияга юбориш қоидалари.
2.
Микроорганизмларни морфологияси ва ўрганиш усуллари. Бактериялар
ультураструктураси, уларни ўзига хос хусусиятлари ва ўрганиш усуллари.
Мураккаб бўяш усуллари (Грам усули).
3.
Мураккаб бўяш усуллари (Бурри-Гинс, Циль-Нильсен, Романовский-
Гимза, Ожешко).
4.
Спирохеталар, 
риккетсиялар, 
актиномицетлар, 
хламидийлар,
микоплазмалар ультураструктураси ва морфологиясидаги ўзига хос
хусусиятлари, ўрганиш усуллари.
5.
Замбуруғлар, содда жониворлар структураси ва морфологиясидаги ўзига
хос хусусиятлари, ўрганиш усуллари.
6.
Бактерияларнинг физиологияси: озиқланиши, нафас олиши (аэроб,
анаэроб, факультатив анаэроб, микроаэрофиллар), ўсиши, кўпайиши
(турлари, даврлари, амалиётда қўлланиши).
7.
Озиқ муҳитлар, уларга қўйилган талаблар, классификацияси,
ишлатилиши. Аэроб ва анаэроб бактерияларнинг соф культурасини
ажратиб олиш ва уларнинг идентификация қилиш усуллари.
8.
Бактерияларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотлари. Ферментлар, пигментлар,
токсинлари, ароматик моддалар ва уларнинг идентификациядаги аҳамияти.
9.
Ташқи муҳит омилларини микроорганизмларнинг ҳаёт фаолиятига
таъсири; стерилизация, дезинфекция, асептика ва антисептика.
10. Химиотерапевтик препаратлар, антибиотиклар таснифи, таъсири, уларга
микроорганизмларнинг 
сезгирлигини 
ўрганиш 
усуллари.
Антибиотикларнинг 
салбий 
таъсири. 
Микроорганизмларнинг
антибиотикларга чидамлилик ривожланиш механизмлари.
11.
Одам организми нормал микрофлораси, унинг шаклланиши.
Дисбактериоз тушунчаси, уни ўрганиш усуллари.
12. Юқумли 
касалликлар, юқумли касаллик жараёнлари. Юқумли
касалликларга 
микробиологик
ташҳис
қуйиш 
усуллари.
Микроорганизмларнинг генетикаси.


11
13. Умумий вирусология, морфология, структураси, репродукцияси.
Бактериофаглар. Вирусларни лаборатория шароитида кўпайтириб олиш
технологиялари ва уларни индикация (цитопатик таъсирлар асосида ва
бошқ.) ва идентификация қилиш усуллари.
14. Иммунитет ҳақида тушунча. Иммунитет турлари. Иммунитет аъзолари.
Организмнинг махсус ва номахсус ҳимоя омиллари, уларнинг аҳамияти.
15. Антиген 
ва антителалар.
Серологик реакциялар
(агглютинация,
гемагглютинация реакциялари).
16. Серологик реакциялар (КБР, преципитация, иммунофлюоресценция,
иммунофермент анализ, ПЗР ва бошқ.).
17. Иммунтанқислик ҳолатлари (туғма ва ҳаёт давомида ортирилган,
аллергия). Онкология ва иммунитет. Организмнинг иммун ҳолатига баҳо
бериш усуллари. Вакцина ва иммун зардоблар: классификацияси,
олиниши, ишлатилиши, асоратлари.
18. Санитария микробиологияси. Сув, 
тупроқ ва ҳавони санитар
бактериологик текшириш 1-куни.
19. Санитария микробиологияси. Сув, 
тупроқ ва ҳавони санитар
бактериологик текширувнинг 2 куни. Озиқ овқат, касалхона ва
ошхоналарни санитар микробиологик текширишнинг 1 куни.
20. Санитария микробиологияси. Сув, 
тупроқ ва ҳавони санитар
микробиологик текширишнинг 3 куни. Озиқ овқат ва ошхоналарни
санитария бактериологик текшириш 2 куни.
21. Санитария микробиологияси. Сув, тупроқ ва ҳаво микрофлорасини
якунлаш, хулоса қилиш. Озиқ овқат, ошхоналар, тиббий объектларни
санитария бактериологик текширишнинг якуни. Санитар-бактериологик
текшириш
бўйича 
ўтказилган 
мустақил 
иш 
натижаларини
интерпретациялаш.
22. Йирингли-яллиғланиш 
касалликларини 
келтириб 
чиқарувчи
микроорганизмлар: стафилококклар, стрептококклар, кўк йиринг таёқчаси
келтириб чиқарадиган касаликларнинг лаборатория ташхиси.
23. Жароҳат инфекциялари: қоқшол ва газли гангрена қўзғатувчилари
характеристикаси ва лаборатория ташхиси.
24. Ҳаво-томчи инфекциялари: бўғма (дифтерия), кўк йўтал ва пара-коклюш
характеристикаси, улар келтириб чиқарган касалликлар ташхиси,
профилактикаси.
25. Юқори нафас йўллари патогенлари:
пневмококк, менингококк,
клебсиелла, легионеллалар, гемофил бактериялар, таснифи, улар келтириб
чиқарган касалликлар ташхиси, профилактикаси.
26. Ичак инфекциялари: ичак таёқчаси ва иерсиниялар келтириб чикарган
касалликлар характеристикаси ва лаборатория ташхиси.
27. Қорин тифи ва паратиф А ва В қўзғатувчилари келтириб чиқарадиган
касалликлар. Уларнинг характеристикаси ва лаборатория ташхиси


12
28. Овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар:
сальмонеллалар, ботулизм, протей, стафилококк ва бошқа инфекциялар ва
уларни лаборатория ташхиси.
29. Ичбуруғ ва вабо қўзғатувчилари характеристикаси ва улар келтириб
чиқарган касалликларнинг лаборатория ташхиси.
30. Ўта хавфли инфекциялар: куйдирги, ўлат, буруцеллёз ва туляремия
қўзғатувчиларининг характеристикаси ва лаборатория ташхиси.
31. Тери-таносил инфекциялари: заҳм, сўзак, трихоманиоз, хламидиоз,
микоплазмоз қўзғатувчиларига характеристика ва ташхиси.
32. Трансмиссив 
инфекциялар: риккетсиялар, характеристикаси
ва
лаборатория ташхиси (тошмали тиф, Q-иситмаси).
33. Вирусли инфекциялар: ортомиксовируслар ва парамиксовируслар
характеристикаси ва лаборатория ташхиси.
34. Вирусли 
инфекциялар: 
пикарновируслар, 
рабдовируслар
характеристикаси ва лаборатория ташхиси.
35. Вирусли инфекциялар: герпесвируслар, поксвируслар оиласига кирувчи
вирусларга характеристика ва улар қўзғатадиган касалликларнинг
лаборатория ташхиси.
36. Вирусли инфекциялар: гепатит вирусларига характеристика ва улар
келтириб 
чиқарадиган 
касалликларнинг 
лаборатория 
ташхиси.
Ретровирусларга характеристика ва касалликнинг лаборатория ташхиси.
37. Геморрагик иситма вируслари ва уларнинг лаборатория ташхиси.
38. Касалхона ичида тарқалувчи юқумли касаллик
қўзғатувчилари,
диагностикаси.
39. Замбуруғлар келтириб чиқарувчи касалликлар (юза ва чуқур микоз
қўзғатувчилари) лаборатория ташхиси.
40.
Содда жониворлар: трипанасомалар, балантидий, лямблия, амёба
дизентерияси ва лаборотория ташхиси.
Амалий машғулот давомида аниқ бир мавзуларни назарий жиҳатдан
чуқур ўрганиш, услубий жиҳатдан долзарб бўлган мавзуларни чуқур таҳлил
қилиш, алоҳида муаммолар бўйича яхши ўзлаштириш мақсадида савол-
жавоб, суҳбат, доклад ва рефератларни муҳокама қилиш, ёзма назорат
ишларини олиш, вазиятли масалаларни муҳокама қилиш ва тест саволларига
жавоб бериш орқали эгалланилади. Шу билан бирга машғулот давомида
интерфаол усуллардан ва компьютер, инновацион технологиялардан
фойдаланган ҳолда назарий билимларни мустаҳкамлаш лозим.
Амалий машғулотларини ўтказишда ва бажаришда қуйидаги дидактик
тамоилларга амал қилинади:
- амалий машғулотларининг мақсадини аниқ белгилаб олиш;
- ўқитувчининг инновацион педагогик фаолияти бўйича билимларни
чуқурлаштириш имкониятларига талабаларда қизиқиш уйғотиш;
- талабани амалий ишни мустақил равишда бажариш имкониятини
таъминлаш;
- талабани назарий-методик услубий жиҳатдан тайёрлаш;


13
Микробиология,вирусология ва иммунология фанлари бўйича амалий
машғулотларни ўтиш даврида талабалар амалий кўникмаларни бажариши ва
ўзлаштиришлари кўзда тутилган.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling