Микробиология-04. 2019 фан дастури леч doc


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/24
Sana19.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1613483
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
-04 2019




2


3
I.
Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Ушбу фан дастури Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандарти
ва бакалавриат таълим йўналиши малака талабларига асосланган ҳолда
тузилган. Ушбу дастур асосида замонавий педагогик технологияларни
ўқитиш жараёнига тадбиқ этиб, талабани назарий маълумотидан бошланғич
амалий кўникмаларни бажаришга ўргатиб ва орттирилган кўникмаларни
замонавий тиббий технологиялар орқали клиник амалиёт билан
уйғунлаштирган ҳолда мустақил равишда юқумли касалликларни ташхислаш
учун
замин яратиб беради. Дастурнинг мақсад ва вазифаларини ечими
якунида талаба микробиология, вирусология ва иммунологиядан
олган
билим ва амалий кўникмаларни амалиётда клиник уйғунлаштириб, етук,
рақобатбардош, мустақил клиник фикрлаш қобилиятига эга бўлган умумий
амалиёт шифокори бўлиб шакилланади.
Мазкур фанга ўқув режадаги биология, одам анатомияси, нормал ва
патологик физиология, биокимё, фанлари назарий замин бўлиб хизмат қилса,
юқумли касалликлар, урология, акушерлик гнекалоги ва бошқа клиник
фанларга микробиология, вирусология ва иммунология фани назарий замин
бўлиб хизмат қилади. Талаба микробиология, вирусология ва иммунология
фанини ўрганишда бология, гистология, генетика, нормал ва патологик
физиология, биокимё ва бошка фанлар бўйича олган билимларига
асосланади.
Ушбу 
намунавий 
дастур 
микроорганизмларнинг 
тараққиёти,
микроскопик ва субмикроскопик тузилиши, уларнинг ҳаёт фаолияти
қонуниятлари, макроорганизимлар билан ўзаро муносабатлари, фан тарихи
ва ривожи тенденцияси, истиқболли масалаларини қамрайди ҳамда бўлғуси
умумий амалиёт врачларида клиник фикрлаш, юқумли касаллик ва унинг
этиологик оммилларини аниқлаш, ташхис қўйиш ва белгиларини асослаш
учун замин яратиб беради.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling