Микробиология, вирусология в иммунологиядан оралиқ назорат


Download 35.54 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi35.54 Kb.
#1558004
Bog'liq
микроб 5 вариант


Микробиология, вирусология в иммунологиядан оралиқ назорат
Вариант 5.
1. L - кўринишли бактериялар ўзида тутмайди:
1. Хужайра деворини; 2. Шиллиқ қаватни; 3. Макрокапсулани; 4. Микрокапсулани;
5. Цитоплазматик мембранани.
2. Гисс муҳитларига экилганда қайси ферментлар аниқланишини кўрсатинг?
1. Сахаролитик; 2. Патогенлик; 3. Липолитик; 4. Протеолитик; 5. Агрессив.
3. Бўяшнинг қайси усули ёрдамида бактериялар капсуласи аниқланади?
1. Грамм; 2. Гинс - Бурри; 3. Ожешко; 4. Нейссер; 5. Романовский - Гимзе.
4. Гетеротрофларга киради?
А. Метатрофлар; Б. Прототрофлар; В. Паратрофлар; Г. Ауксотрофлар; Д. Хемотрофлар.
1. А ва Г; 2. Б ва Д; 3. Б ва В; 4. А ва В; 5. В ва Г
5. Периплазаматик бўшлиққа очилган цитоплазматик мембрананинг цитоплазмага инвагинацияси нима деб аталади?
1. Рапидосома; 2. Вакуол; 3. Полисома; 4. Мезосома; 5. Рибосома.
6. Хужайра деворини йукотган микроорганизмлар нима деб аталади?
1. Микобактерия; 2. Вирус; 3. Риккетсия; 4. Микоплазма; 5. Актиномицет
7. Тиндализация усули ёрдамида стерилланади:
А. Пробиркалар; Б. Озик мухитлар; В. Кон зардоби; Г. Агар-агар; Д. Кон.
1. Б ва В; 2. В ва Г; 3. Г ва Д; 4. В ва Д; 5. А ва Г.
8. Гисс муҳитига экилганда қайси ферментлар аниқланишини кўрсатинг?
1. Сахаролитик; 2. Патогенлик; 3. Липолитик; 4. Протеолитик; 5. Агрессив.
9. Пептидогликан бактерияларнинг қайси структура элементига киради?
1. Спора; 2. Капсула; 3. Цитоплазма; 4. Хужайра девори; 5. Цитоплазматик мембрана.
10. Қия қотирилган озиқ муҳитда "ўрмалаб" ўсувчи бактерияларни қайси усул билан аниқлаш мумкин?
1. Кох; 4. Щукевич; 2. Прайс; 3. Фортнер; 5. Дригалский усули.
11. Автоклавда сериллаш қандай олиб борилади?
1. Чўғлантириш; 2. Қайнатиш; 3. Ҳўл буғ босими остида; 4. Қиздирилган қуруқ ҳаво таъсирида; 5. Пастеризациялаш.
12. Кислотага чидамли микроорганизмлар қайси усулда бўялади?
1. Грамм; 2. Гинс-Бурри; 3. Ожешко; 4. Циль-Нильсон; 5. Романовский-Гимза.
13. Текширилаётган стафилакокк культураси қайси антибиотикларга сезгир эканлигини кўрсатинг?
1. Цефазолин - 11 мм; 2. Олеандомицин - 16 мм; 3. Пенициллин - 10 мм; 4. Стрептомицин - 18 мм; 5. Тетракциклин - 12 мм;
14. R - омил қандай белгига жавобгар хисобланади?
1. Гемолитик хусусиятга; 2. Пигмент хосил қилиш хусусиятига; 3. Антибиотикларга чидамлиликка; 4. Бактериоциногенликка; 5. Фермент ҳосил қилиш хусусиятига.
15. Пластинкали агарда ўстиришда S-формали колониялар ўсиб чиқди. Шу колонияларнинг асосий белгиларини кўрсатинг?
1. Юзаси силлик, четлари нотекис; 2. Юзаси силлик, четлари текис; 3. Юзаси ғадир-будир, четлари нотекис; 4. Юзаси шилимшик, четлари нотекис; 5. Юзаси ғадир-будир, четлари текис.
16. F - киприкчаларнинг асосий вазифаси нимадан иборат?
1. Жинсий усулни эслатувчи йўл билан кўпайиш; 2. Бактериянинг субсратга ёпишишини таьминлаш; 3. Антибиотикларга чидамлилигини таьминлаш; 4. Ҳимоя вазифаси; 5. Ҳаракат вазифаси.
17. Грамм бўйича бўяшда ишлатиладиган бўёқлар:
1. Генциан бинафша, азур; 2. Азур, эозин, метилен кўки, 3. Метилен кўки, Циль фуксини; 4. Циль фуксини, сувли фуксин; 5. Сувли фуксин, генциан бинафша.
18. Қисқа Гисс қаторига кирувчи муҳитлар:
1. Лактоза, глюкоза, маннит, мальтоза, арабиноза; 2. Лактоза, глюкоза, маннит, мальтоза, сахароза; 3. Сахароза, манноза, глюкоза, маннит, мальтоза; 4. Глюкоза, лактоза, маннит, мальтоза, фруктоза; 5. Лактоза, глюкоза, ксилоза, мальтоза, сахароза.
19. Бактериялар хивчинларининг таркибий қисмлари нималардан иборат,
1. Хивчин ипи, рапидосома; 2. Рапидосома, мезосома; 3. Пептидогликан, базал тана; 4. Базал танача, хивчин ипи; 5. Базал тана, киприкчалар.
20. Дезинсекция бу –
1. Кемирувчиларни кимёвий йўл билан йўқ қилишга йўналтирилган тадбир;
2. Ҳашаротларни кимёвий йўл билан йўқ қилишга йўналтирилган тадбир;
3. Микроорганизмларни кимёвий йўл билан йўқ қилишга йўналтирилган тадбир;
4. Фақат патоген микроорганизмларни объектдан кимёвий йўл билан йўқ қилиш;
5. Кемирувчиларни кимёвий ва биологик йўллар билан йўқ қилишга йўналтирилган тадбирлар;
21. Эрувчан антиген билан антитело орасидаги реакция маҳсулоти бўлиб нима хизмат қилади?
1. Лизат; 2. Агглютинат; 3. Приципитат; 4. Қонъюгат; 5. Адъювант.
22. Бирламчи аутоантигенларга киради?
1. Сперма, талоқ; 2. Бош мия, жигар; 3. Мояклар, суяклар; 4. Орқа мия, қалқонсимон без; 5. Аппендикс, кўз гавҳари.
23. Периферик иммун тизим аъзоларига киради?
1. Пейер пилакчалари, тимус; 2. Аппендикс; пейер пилакчалари; 3. Суяк кўмиги, талоқ; 4. Лимфа тугунлари, бош мия; 5. Аппендикс, жигар.
24. Тугалланмаган фагоцитозда қайси давр кузатилмайди?
1. Ютиш; 2. Киллинг; 3. Фагосома хосил бўлиши; 4. Адгезия; 5. Опсонизация.
25. Лизоцимнинг таъсир механизмини кўрсатинг?
1. Ҳужайра капсуласини емиради; 2. Ҳужайра деворидаги пептидогликанни емиради; 3. Ҳужайра деворидаги тейхой кислотасини емиради; 4. Ҳужайра нуклеоидини емиради; 5. Ҳужайра деворидаги липидларни емиради.
Download 35.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling