Динамик юклама биполяр ёки майдоний транзисторлар асосида ҳосил қилинади.
Юклама сифатида иккинчи БТГ ишлатилган ДК схемаси кейинги слайдда келтирилган.
Иккинчи БТГ p – n – p турли VT3 ва VT4 транзисторлар асосида яратилган.
Биринчи БТГ илгаригидек ДК сокинлик режимини белгилайди ва эмиттер қаршилиги сифатида ишлатилади.
β нинг қиймати транзистор сокинлик токи IБ0 га боғлиқ бўлганлиги сабабли кириш қаршилигини ошириш учун ДКни кичик сигнал режимида ишлатиш керак.
Каскад кучайтириш коэффициенти ва ДК кириш қаршилигини сезиларли ошириш мақсадида таркибий транзисторлардан фойдаланилади. Кўпроқ Дарлингтон схемаси ишлатилади.
Таркибий транзисторлар қўлланилганда ДК кириш қаршилиги β марта ортади.
Операцион кучайтиргич (ОК) деб, аналог сигналлар устидан турли амалларни бажаришга мўлжалланган, дифференциал кучайтириш принципига асосланган, кучланиш бўйича катта кучайтириш коэффициентига эга бўлган интеграл ўзгармас ток кучайтиргичига айтилади. Бундай амалларга қўшиш, айириш, кўпайтириш, бўлиш, интеграллаш, дифференциаллаш, масштаблаш каби математик амаллар киради.
Ҳозирги кунда ОКлар аналог ва рақамли қурилмаларда кучайтириш, чеклаш, кўпайтириш, частотани фильтрлаш, генерациялаш, сигналларни барқарорлашда қўлланилиб келмоқда. Бунинг учун ОКларга мусбат ва манфий тескари алоқа (ТА) занжирлари киритилади. ТА занжирлари ёрдамида ОКлар юқорида қайд этилган амалларни (операцияларни) бажарадилар.
ОК схемалари иш принципини тушуниш ва таҳлилини аниқлаштириш мақсадида идеал ОК тушунчаси киритилади. Улар қуйидаги хоссаларга эга:
- чексиз катта кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти КU0=∞ (реал ОКларда 1 мингдан 100 млн. гача);
Do'stlaringiz bilan baham: |