- силжитиш кучланиши UСИЛ=0, яъни иккала киришларда кучланишлар тенг бўлса, чиқишдаги кучланиш ҳам нолга тенг бўлади (реал ОКларда UСИЛ = 5 мкВ÷50 мВ);
- чиқиш токлари нолга тенг (реал ОКларда нА улушларидан бирлик мкА гача);
- чиқиш қаршилиги нолга тенг (реал кам қувватли ОКларда ўнлаб Омдан бирлик кОмларгача);
- синфаз сигналларни кучайтириш коэффициенти нолга тенг;
- ОК киришлари потенциаллари доим бир бирига тенг.
ОКлар ўз хусусиятларига кўра идеал кучайтиргичларга яқин.
Идеал кучайтиргич:
- чексиз катта кучайтириш коэффициентига;
- чексиз катта кириш қаршилиги;
- нолга тенг бўлган чиқиш қаршилигига;
- инверслайдиган ва инверсламайдиган киришларга бир хил сигнал берилганда нолга тенг бўлган чиқиш кучланишига;
- чексиз катта кенг ўтказиш полосасига эга.
3mavzu
Мантиқий элемент (МЭ) деб кириш сигналлари устида аниқ бир мантиқий амал бажарадиган электрон қурилмага айтилади. Улар негиз МЭлар деб аталади.
Ишлаш принципига кўра барча МЭлар икки синфга бўлинадилар: комбинацион ва кетма-кетли.
Комбинацион қурилмалар деб, чиқиш сигналлари кириш ўзгарувчилари комбинацияси билан белгиланадиган, иккита вақт моментига эга бўлган, хотирасиз мантиқий қурилмаларга айтилади. Комбинацион қурилмалар ёки ҲАМ-ЭМАС, ЁКИ-ЭМАС ва бошқа алоҳида элементлар ёрдамида, ёки ўрта ИСлар, ёки катта ва ўта катта ИС таркибига кирувчи ИСлар кўринишда тайёрланади.
Кетма – кетли қурилмалар деб, чиқиш сигналлари кириш ўзгарувчилари комбинацияси билан белгиланадиган, ҳозирги ва олдинги вақт моментлари учун, яъни кириш ўзгарувчиларининг келиш тартиби билан белгиланадиган, хотирали мантиқий қурилмаларга айтилади. Кетма – кетли қурилмаларга триггерлар, регистрлар, счетчиклар мисол бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |