Mikrogeterogen dispers Sistemalar


Download 193.45 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi193.45 Kb.
#1553666
Bog'liq
Mikrogeterogen

Mikrogeterogen dispers Sistemalar

VTSU Fakulteti Biotexnologiya kafedrasi

B21-12 BT2-grux talabasi

Qorjovov Isroil

KOLLOID SISTEMALAR

Коллоид системалар дисперслигига, агрегат ҳолатига, дисперс муҳитнинг табиатига ва фазалар таъсирига қараб синфларга бўлинади. Шундан дисперс фаза заррачаларининг ўлчами 100 нм дан катта бўлган системалар – дағал дисперс системалар дейилади.Дисперс муҳитнинг агрегат ҳолатига қараб дағал дисперс системалар бир неча хил бўлади: суюқ дисперс муҳитдан иборат системалар.Уларга суспензия, эмульсия ва кўпиклар мисол бўлади; дисперс муҳити газ ѐки ҳаводан иборат системалар. Буларга аэрозоллар ва кукунлар (аралашмалар) киради.

Бундай дисперс системаларнинг дисперс фазаси заррачаларининг ўлчамини оддий микроскопда кўриш мумкин. Шунинг учун микрогетероген системалар дейилади.Микрогетероген системаларнинг заррачалари нисбатан тез чўкиши (ѐки юзага қалқиб чиқиши)мумкин. Улар, кўпинча тиниқ бўлмайди.

Бундай дисперс системаларнинг дисперс фазаси заррачаларининг ўлчамини оддий микроскопда кўриш мумкин. Шунинг учун микрогетероген системалар дейилади.Микрогетероген системаларнинг заррачалари нисбатан тез чўкиши (ѐки юзага қалқиб чиқиши)мумкин. Улар, кўпинча тиниқ бўлмайди.

Дағал дисперс системалар табиатда,қишлоқ хўжалигида, озиқ-овқат саноатида ва бошқа соҳаларда кенг тарқалган.

(масалан: сут, қаймоқ, сарѐғ, ўсимлик шарбати, косметик кремлар, маргарин, тухум сариғи, суртма дорилар, пасталар…).

SUSPENZIYALAR

Қаттиқ дисперс фаза ва суюқ

дисперсион муҳитдан иборат дағал

дисперс системалар суспензиялар деб аталади. Масалан, сувга тупроқ, қум ѐки бўр солиб чайқатилса, суспензия хосил бўлади. Суспензиялар (лотинча suspensio – осиш) да дисперс фаза ўлчами 10-4 – 10-6м бўлади.Суспензиялар

Суспензиялар лиофоб золларга ўхшаб диспергация ва конденсация усуллари билан олинади.

Суспензиялар – седиментацион беқарор системалардир,

Суспензиялар – седиментацион беқарор системалардир,

чунки заррачалар оғирлик кучи таъсирида чўкади.Седиментация ҳодисасини ҳамма суспензияларда ҳам кузатиш мумкин, лекин седиментация тезлиги хар хил

бўлади. Суспензияларнинг чўкиш тезлиги – дисперсион муҳитнинг зичлигига, қовушқоқлигига ва дисперс фаза заррачаларининг ўлчамига ҳамда уларнинг радиусига боғлиқдир. Седиментация тезлиги:

g – оғирлик кучи тезланиши

ρ – заррача зичлиги ρо- муҳит зичлиги r – заррача радиуси

η – муҳит қовушқоқлиги

Дисперс система ичида аввал йирик заррачалар, сўнгра ўртача

ундан кейин эса майда чўкади. Бунда албатта ρ<ρо

бўлса, дисперс фаза юзага сузиб чиқади. Ρ>ρо бўлса, чўкиш кузатилади.

Суспензияларнинг агрегатив барқарорлиги, лиофоб золлар каби сатҳлар юзасидаги Гиббс

Суспензияларнинг агрегатив барқарорлиги, лиофоб золлар каби сатҳлар юзасидаги Гиббс

энергиясининг минимумга интилиши билан тушунтирилади. Уларнинг агрегатив барқарорлиги стабилизаторлар – СФМ қўшиб оширилади.СФМ молекулалари дисперс фаза заррачалари

сатҳида адсорбцияланиб юпқа структураланган,механик пишиқ, дисперс мухит билан яхши ҳўлланадиган қатлам – плѐнкалар ҳосил қилади.Бунда фақат агрегатив барқарорлик ошиб

қолмасдан, седиментация ҳам секинлашади, чунки муҳит қовушқоқлиги ортади.

Emulsiyalar

Эмульсия турини аниқлаш учун қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин:1) Ортиқча қутбланган ѐки қутбланмаган суюқлик билан аралаштириш усули – бир томчи эмульсия шиша буюмча устига томизилади. Уни ѐнига бир томчи сув ѐки мой томизилиб, шиша пластинкани қиялатиш орқали

томчилар бирлаштирилади ва кузатилади. Тўғри тур эмульсияда сув билан осон бирлашади, тескари тур эмульсияда мой билан осон бирлашади; 2) эмульсиянинг электр ўтказувчанлиги орқали турини аниқлаш мумкин. Бу усул сув ва сувли эритмаларнинг “мой” га нисбатан сезиларли электр

ўтказувчанликка эга эканлигига асосланган. Бунинг учун текширалаѐтган эмульсияга туширилган икки электрод ва

аккумулятордан ташкил топган занжирга миллиамперметр

уланади. Агар дисперсион муҳит “сув” бўлса миллиамперметр сезиларли даражада қиймат кўрсатади. Бордию, дисперсион муҳит “мой” бўлса занжирда ток

бўлмайди.

Энг кўп учрайдиган эмульсия – сув (С) ва унда эримайдиган органик суюқлик мой (М) (бензол, толуол, хлороформ, пахта мойи, вазелин ва бошқалар) дан ташкил топган эмульсиядир

Бундай эмульсиялар 2 хил бўлади:

I-тур эмульсиялар, яъни қутбланмаган суюқликларни қутбланган суюқликлардаги

эмульсияси – М/С деб белгиланади; бунда мой дисперс фаза, сув эса муҳит бўлади. Улар тўғри эмульсиялар деб ҳам аталади.

II-тур эмульсиялар, қутбланган суюқликни қутбланмаган суюқликдаги эмульсияси тескари

эмульсиялар ѐки С/М – эмульсияси дейилади.

E’tiboringiz uchun raxmat

E’tiboringiz uchun raxmat


Download 193.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling