Микроиктисодиёт фаннинг мазмуни, мақсади ва вазифалари режа


Альтернатив (муқобил)харажатлар


Download 270.18 Kb.
bet3/3
Sana11.02.2023
Hajmi270.18 Kb.
#1189154
1   2   3
Bog'liq
Фаннинг мавзуси, мақсади ва вазифалари

Альтернатив (муқобил)харажатлар - иқтисодий танловда ресурслардан энг самарали фойдаланиш билан боғлиқ энг яхши муқобил вариантдан олинадиган фойдадан воз кечишни акс эттирувчи харажатлардир.
4.Чекланган ресурсларни тақсимлашнинг бозор механизми. Товарлар оқимининг «кичик доиравий айланиш» модели.
Иқтисодий субъектлар рационал ҳаракат қилиш тамойилига кўра ўз мақсадларига эришиши учун хўжалик фаолиятида фаол қатнашадилар, бунинг асосий моҳияти шундан иборатки, иқтисодий субъектлар берилган ресурслардан фойдаланишдан олинадиган натижаларни максималлаштиради ёки маълум натижаларни олиш учун харажатларни камайтиради.
Микроиқтисодиёт иқтисодий субъектларни иккига бўлиб қарайди - истеъмолчилар (уй хўжаликлари) ва ишлаб чиқарувчилар (фирмалар). Истеъмолчининг мақсади - мумкин даражада ўзининг эҳтиёжларини максимал даражада қондириш бўлса, ишлаб чиқарувчиларнинг мақсади – фойдани максималлаштиришдан иборатдир.
Жамиятда вужудга келадиган яна бир муаммо - бу истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар фаолиятини мувофиқлаштиришдир:
  • ишлаб чиқарувчилар фаолиятини (ким қайси маҳсулотдан қанча ишлаб чиқаради) мувофиқлаштириш;
  • истеъмолчилар фаолиятини (ким, қайси маҳсулотдан, қанча истеъмол қилади) мувофиқлаштириш;
  • ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш бўйича қабул қилинган қарорларни мувофиқлаштириш.

  • Бу муаммо товарлар айланмаси модели орқали таҳлил қилинади

Товарлар айланмаси (кичик доиравий айланиш) модели

Эътиборларингиз учун раҳмат толиби илмлар!


Download 270.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling