Микроиктисодиёт фаннинг мазмуни, мақсади ва вазифалари режа


Download 270.18 Kb.
bet2/3
Sana11.02.2023
Hajmi270.18 Kb.
#1189154
1   2   3
Bog'liq
Фаннинг мавзуси, мақсади ва вазифалари

Нореал эҳтиёж бўлганда,эҳтиёжни қондириш учун даромад етарли бўлмайди.
Иқтисодий неъматлар - шахс, корхона ёки жамиятнинг эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилувчи воситалар.
Бир-бирини ўрнини босувчи неъматлар - бу бир хил эҳтиёжни қондирувчи неъматлардир. Масалан, шахснинг гўшт маҳсулотига бўлган эҳтиёжини мол гўшти, қўй гўшти ёки парранда гўшти билан қондириш мумкин.
Ўзаро бир – бирини тўлдирувчи неъматлар – бу шахсни ёки ишлаб чиқариш эҳтиёжини копмлектларда қондирадиган неъматлар. Тўлдирувчи неъматлардан бирига талаб ошса, қолганларига ҳам талаб ошади.

2. Иқтисодий эҳтиёжлар ва неъматлар



Иқтисодий ресурслар (ишлаб чиқариш омиллари) – бу иқтисодий неъматларни ишлаб чиқаришда қатнашадиган омиллар (ер, меҳнат, асосий ва айланма капитал, тадбиркорлик қобилияти ва ахборотлар).
Тадбиркорлик қобилияти деганда, ўзига хос бўлган шундай инсон ресурси тушуниладики, у ўзидан бошқа ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали фойдалана олиш қобилиятини мужассамлаштиради.
Эҳтиёжлар чексиз хусусиятга эга бўлса, уларни қондириш учун зарур бўлган иқтисодий неъматлар табиатда чеклангандир. Бу эса иқтисодий неъматларнинг тақчиллиги ёки камёблиги муаммосини келтириб чиқаради.
Иқтисодий неъматларнинг камёблиги ёки тақчиллиги деганда ресурслар захираларининг шахс, корхона ёки жамиятнинг эҳтиёжларини қондириш учун етарли эмаслиги назарда тутилади.

3. Ишлаб чиқариш имкониятлари ва иқтисодий танлов масаласи


Иқтисодий неъматлар (ресурслар) тақчиллиги жамият ва унинг аъзолари олдига камёб ресурсларни оптимал тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланиш масаласини юзага келтиради.
Бу муаммони ечиш учун ҳар қандай жамият қуйидаги учта марказий иқтисодий саволларга жавоб бериши керак:
Нима ишлаб чиқариш керак?
Қандай ишлаб чиқариш керак?
Кимга ишлаб чиқариш керак?
Ишлаб чиқариш имконияти – берилган технологик ривожланишда барча мавжуд ресурслардан тўлиқ ва самарали фойдаланган холда жамиятниниг иқтисодий неъматлар ишлаб чиқариш қобилиятидир.
Юқоридаги саволлардан иккитаси, яъни нима ишлаб чиқариш керак? ва қандай ишлаб чиқариш керак? деган саволлар - ресурслардан маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот таркибининг жуда кўп альтернатив вариантлари мавжудлигини тақозо қилади.

Download 270.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling