Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
1.MIKROIQTISODIYOT
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. “Леоньтев таажуби” қайси сабабли юзага келди ва қандай ечим топти
Қисқача хулосалар Халқаро савдо икки муҳим объектив сабаб- табиий ва хом ашё ресурсларининг мамлакатлар ўртасида бир текис тақсимланмаганлиги ҳамда мамлакатларда ишлаб чиқариш кучларининг бир хил ривожланмаганлигига кўра пайдо бўлган. Халқаро савдога маҳсулотларни айирбошлаш, хизматларни айирбошлаш ва янги илмий- техник маълумотларни айирбошлаш киритилади. Бу айрбошлашларнинг барча кўриниши ташқи савдо операциялари - экспорт ва импорт операциялари ёрдамида амалга оширилади. Халқаро савдо назариясининг классик кўринишлари А. Смитнинг «Мутлоқ устунлик» ва Д. Рикардонинг «Нисбий устунлик» назарияларидир. Д.Рикардонинг нисбий устунлик назарияси мутлақ устунликка эга бўлмаган мамлакатлар ҳам ташқи савдодан фойда кўриши мумкинлигини асослаб беради. Хекшер-Олиннинг неоклассик концепсияси «Нисбий устунлик» назариясини омиллар билан таъминланганлик нуқтаи назаридан изоҳлаб берди. Эркин савдо йўлидаги тўсиқларни бартараф қилиш ресурсларни самарали тақсимланишга йўл очиб, провардида барча мамлакатлар учун иқтисодий ютуқ олиб келиши савдо назарияларида исботлаб берилган. Назорат ва муҳокама учун саволлар 1. Халқаро савдони ривожлантиришнинг объектив ва субъектив сабаблари нималардан иборат? 2. Халқаро савдонинг шакллари ва улар ҳажмини белгиловчи омилларни тушунтириб беринг. 2. А. Смитнинг «Мутлақ устунлик» назарияси камчилиги нимада кўринади? 3. «Нисбий устунлик» назариясининг моҳиятини тушунтириб беринг. 4. Савдо шароитлари тушунчанчасини изоҳлаб беринг. Савдо шароитининг яхшиланиши қандай оқибатларга олиб келади? 5. Хекшер-Олиннинг неоклассик концепсиясини изоҳлаб беринг. 6. “Леоньтев таажуби” қайси сабабли юзага келди ва қандай ечим топти? Асосий адабиётлар 1. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги янада юксалтиришдир / И.А.Каримов. – Тошкент: «Ўзбекистон», 2010. – 34-50 б. 2. И.А.Каримов. “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари”. Т.: Ўзбекистон, 2009 йил. -56 б. 3. Вечканов Г.С., Вечканова Г.Р. Макроэкономика.2-е изд.-СПб.:Питер, 2010, 199-208 с.с. 4. Марыганова Е.А., Шапиро С.А. Макроэкономика. Экспресс курс.: учебное пособие- М.: КНОРУС, 2010, 225-244 с.с. 5. Вечканов Г.С., Вечканова Г.Р. Макроэкономика; Учебник для вузов , 3-е изд., дополненное.- СПб.: Питер, 2009, 363-379 с.с. 6. Мэнкью Н.Г. Принципы макроэкономики: 4-е изд./Пер.с анг.–СПб.:Питер, 2009, 81-99 с.с. 7. Киселева Е.А. Макроэкономика: Экспресс курс: учебное пособие.- М.: КНОРУС, 2008, 309-320 с.с. 8. Макроэкономика. Теория и российская практика: учебник / под ред. А.Г.Грязневой и Н.Н. Думной.-5-е изд., перераб. И доп.-М.: КНОРУС, 2008, 469-531 с.с. 9. Агапова Т.А.Серегина С.Ф. Макроэкономика:Учебник.-7-е изд.перераб. и доп.- М.:Издательство “Дело и сервис”, 2005. 240-262 с.с. 10. Ishmuhamedov A.E., Djumayev Z.A, Jumayev Q. X. Makroiqtisodiyot. (O'quv qo'llanma).-T.: O'zbekiston Yozubchilar uyushmasi Adabiyot jamg'armasi nashriyoti, 2005. , 130-136 b.b 11. Ахмедов Д.К.,Ишмухамедов А.Э., Жумаев К.,Джумаев З.А. «Макроиктисодиёт» Т.: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси нашриёти 2004, 157-165 б.б. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling