Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


Бож олинадиган маҳсулотлар, бож олинмайдиган маҳсулотлар, олиб келиш ва олиб


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

Бож олинадиган маҳсулотлар, бож олинмайдиган маҳсулотлар, олиб келиш ва олиб 
кетиш тақиқланган маҳсулотлар, шунингдек, божхона божлари ставкаси, яъни, уларнинг 
тартибга солинган рўйхати божхона тарифлари деб аталади. 
Божхона тарифларини ишлаб чиқариш, табиий фарқлар (ҳайвонот ва ўсимлик дунёси), қайта 
ишлаш даражасига (хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр буюмлар) кўра, тақсимланган 
маҳсулотлар рўйхатини ўз ичига олган маҳсулот сархилловчилар (классификаторлари) асосида 
қурилган. 
 
17.2. Импортга таърифлар ва уларнинг ишлаб чиқарувчиларга ҳамда истеъмолчиларга 
таъсири 
Халқаро савдони тартибга солишда энг кўп қўлланиладиган усул бўлиб тариф, яъни импортга 
солинадиган божхона божи ҳисобланади. 
Импортга тарифларнинг махсус ва адвалар турлари ўзаро фарқланади. Махсус божлар импорт 
қилинаётган товарлар бирлигига нисбатан ўрнатилади. Масалан, 1 барел нефтга нисбатан 2 евро. 
Адвалар божлар импорт қилинаётган товар қийматига нисбатан маълум фоиз тариқасида 
белгиланади. Масалан автомобил харид нархининг 40%. 
Ҳар иккала турдаги импорт тарифларнинг оқибатлари деярли бир хил бўлиб, буни биз 
қуйидаги график воситасида кўриб чиқамиз. 
Айтайлик, импорт тарифлари жорий қилингунга қадар ички ишлаб чиқариш ҳажми S1, ички талаб 
ҳажми эса D1 тенг бўлган. Талаб ва таклиф ўртасидаги фарқ (D1-S1) импорт ҳисобига қопланган. 
Мамлакат иқтисодиёти ёпиқ бўлганида баҳолар даражаси Ре га тенг, талаб ва таклиф мувозанати 
эса Е нуқтада ўрнатилган бўлар эди. Мамлакат иқтисодиёти очиқ бўлгани ва импортга чекловлар 
йўқлиги туфайли миллий бозордаги нархлар жаҳон бозори нархлари Рw билан бир хил. 
Импортга тариф жорий қилиниши натижасида ички баҳолар Рw дан Рd га қадар кўтарилади. 
Натижада: 
Импорт қилинадиган товарнинг ички баҳоси = Жаҳон бозоридаги баҳоси +(Жаҳон 
бозоридаги баҳоси х Тариф ставкаси). 



Sd 
Pd Ички нарх (тариф билан бирга)
Pw a b c d жахон бозори нархи
Dd 
Тарифлар жорий килингандан кейинги импорт 
S1 S2 D2 D1 Q
Тарифлар жорий килингунга кадар булган импорт 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling