Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
1.MIKROIQTISODIYOT
- Bu sahifa navigatsiya:
- Филлипс эгри чизиғи
Кутилмаган инфляция даромадларни дебиторлар ва кредиторлар ўртасида кредиторлар
фойдасига қайта тақсимлайди. Шунингдек кутилмаган инфляция даромадларни қайд қилинган даромад олувчилар ва қайд қилинмаган даромад олувчилар ўртасида кейингилари фойдасига қайта тақсимлайди. Талаб ва таклиф инфляциясини қатъий чегаралаш қийин. Баъзида бу икки турдаги инфляция бир-бири билан қўшилиб кетади. Масалан, талаб инфляцияси шароитида ёлланма ишчилар кутилаётган инфляция даражасини эътиборга олиб иш ҳақлари оширилишини меҳнат шартномаларига киритадилар. Бу эса маҳсулот таннархини ошириб таклиф инфляциясини келтириб чиқаради. Товарлар таклифнинг камайишини кузатаётган иқтисодий агентлар пул маблағларини товарларга айлантиришга шошадилар. Бу ҳолат талаб инфляцияси кўринишини келтириб чиқаради. Бундай кетма-кетлик охир-оқибат гиперинфляцияни келтириб чиқариши мумкин. Гиперинфляция бошқариб бўлмайдиган инфляция жараёни бўлиб, ишлаб чиқариш ва бандлик даражаларига ҳалокатли таъсир кўрсатади. Йиллик суръати бир неча ўн ёки юз фоизни ташкил этган инфляция пул тизимининг бошланаётган ёки кучаяётган инқирози белгисидир. Гиперинфляция унинг ҳалокатини, бутун бозор механизми фалажланишини англатади. Гиперинфляциянинг расмий мезони америкалик иқтисодчи Филлипп Кэган томонидан киритилган. Ф. Кэган гиперинфляциянинг бошланиши деб баҳоларнинг биринчи бор 50% дан ошган ойни, тугалланиши деб эса баҳоларнинг ўсиши бу суръатдан пасайган ва шундан сўнг камида бир йил давомида ундан ошмаган ойдан олдингисини ҳисоблаш керак деб таклиф қилган. Гиперинфляция шароитида пул ўзининг қиймат ўлчови ва алмашинув воситаси сингари функцияларини бажаролмай қолади. Нормал иқтисодий муносабатлар бузилади. Маблағлар ишлаб чиқаришга эмас, балки товар-моддий бойликлари жамғаришга йўналтирилади. 3. Инфляция ва ишсизлик ўртасидаги боғликлик. Филлипс эгри чизиғи. Иқтисодиёт ўз ривожланишида потенциал даражага яқинлашган шариотда ёки бандлилик даражасини ошириш ёхуд инфляция даражасини пасайтириш каби муқобил вариантлардан бирини танлашга мажбур бўлинади. Чунки қисқа муддатли даврда ишсизлик ва инфляция даражалари ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд. Ишсизликни пасайтириш иш жойларини яратиш учун қўшимча маблағлар ажратилишини англатади. Айни пайтда бу иш ҳақи миқдорининг ошишига ҳам олиб келади. Ҳар иккала ҳолат ҳам баҳолар даражасинининг кўтарилишига олиб келади, яъни талаб инфляцияси рўй беради.. Ишсизлик ва инфляция кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик инглиз иқтисодчиси А.В.Филлипс томонидан аниқланган ва Филлипс эгри чизиғи (5 -чизма) деб аталади. Филлипс эгри чизиғи ишсизлик ва инфляция даражалари ўртасидаги тескари боғлиғликни характерлайди. ---------------------- Юқори даражадаги кутилаётган инфляция ----------------------- Паст даражадаги кутилаётган инфляция Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling