Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

 


3. Ялпи таклиф графиги ва омиллари. 
Ялпи таклиф деганда муайян баҳолар даражасида ишлаб чиқарилиши ва таклиф 
қилиниши мумкин бўлган товар ва хизматларнинг реал ҳажми тушунилади. Ялпи таклиф 
тушунчаси кўпинча ялпи ички маҳсулот синоними сифатида қўлланилади. Баҳоларнинг 
юқори даражаси ишлаб чиқарувчиларга қўшимча маҳсулот ишлаб чиқаришга рағбат 
яратади ва аксинча паст баҳолар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини қисқаришга олиб 
келади. Шунинг учун ҳам миллий ишлаб чиқариш ҳажми билан баҳолар даражаси ўртасида 
тўғри алоқа мавжуд. Демак, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми баҳолар ўсиб бориши билан 
ўсиб, пасайиши билан тушиб боради. Ялпи таклиф (AS) эгри чизиғи алоҳида товар таклифи 
эгри чизиғидан фарқ қилиб уч қисмдан, горизонтал ёки кейнс кесмаси, кўтарилиб борувчи 
ёки оралиқ кесма ҳамда вертикал ёки классик кесмадан иборат (10-чизма). Бундай ҳолат 
ялпи таклифни таҳлил қилишга классик ва кейнсчиларга хос ёндашув билан изоҳланади. 
Иқтисодий адабиётларда кўпинча оралиқ кесма ҳам кейнс кесмасига киритиб юборилади. 
Ялпи таклифнинг кейнс кесмасида миллий ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳажми унинг 
потенциал ҳажмидан, яъни тўлиқ бандлик шароитида эришиши мумкин бўлган ҳажмидан камдир. 
Демак бу кесма иқтисодиёт пасайиш босқичида бўлган ва катта миқдордаги ресурслардан 
фойдаланилмаган шароитни кўрсатади. Фойдаланилмаётган ушбу ресурсларни эса баҳолар 
даражасига таъсир кўрсатмаган ҳолда ишга тушириш мумкин. Бу кесмада миллий ишлаб чиқариш 
ҳажми ошиши баҳолар даражаси ўзгармай қолган шароитда рўй беради. 
Ялпи таклиф эгри чизиғининг Кейнс кесмасида иқтисодиётни нисбатан қисқа муддатда амал 
қилишини характерлайди. Бу кесмада ялпи таклифни таҳлил қилиш қуйидаги шартларга таянади: 
Р 

AS
Y
10-чизма. Ялпи таклиф эгри чизиғи. 
Кўтарилиб 
борувчи ёки 
оралиқ кесма 
Баҳолар 
Горизантал ёки 
кейнс кесмаси
Вертикал ёки 
классик кесма 


• иқтисодиёт ишлаб чиқариш омиллари тўлиқ банд бўлмаган шароитда амал қилади; 
• баҳолар, номинал иш ҳақи қайд этилган, бозор тебранишларидан жуда кам таъсирланади; 
• реал миқдорлар (ишлаб чиқариш, бандлилик, реал иш) ҳақи ҳаракатчан ва бозор 
тебранишларидан тез таъсирланади. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling