M V=Y P
Бу ерда: M – муомаладаги пул миқдори; V – пулнинг
айланиш тезлиги;
Р – иқтисодиётдаги баҳолар даражаси (баҳолар индекси); Y – талаб қилинаётган реал
ишлаб чиқариш ҳажми.
Бу тенгламадан:
P = M V / Y ва Y= M V / P
тенгламаларни келтириб чиқарамиз. Бу тенгламалардан кўринадики, баҳолар
даражаси қанча ошса, реал ЯИМ ҳажмига талаб шунча паст бўлади, яъни пул массаси (М)
ва унинг айланиш тезлиги (V) ўзгармас бўлса баҳолар даражаси ва ялпи талаб ўртасида
тескари боғлиқлик мавжуд бўлади.
2. Ялпи талабнинг баҳо ва баҳодан бошқа омиллари.
Баҳолар даражаси ва ва ялпи талаб ўртасидаги тескари боғлиқликни ,
шунингдек
қуйидаги баҳо омиллари билан изоҳланади:
1. Фоиз ставкаси самараси;
2. Бойлик самараси ёки реал касса қолдиқлари самараси;
3. Импорт харидлар самараси.
Do'stlaringiz bilan baham: