Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


 Солиқларнинг турлари ва функциялари


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

3. Солиқларнинг турлари ва функциялари. 
 
Солиқлар мажбурий тўловни ифода этувчи пул муносабатларини билдириб, бу муносабатлар 
солиқ тўловчилар (ҳуқуқий ва жисмоний шахслар) билан солиқни ўз мулкига айлантирувчи давлат 
ўртасида юзага келади.
Корхона ва ташкилотлар аҳолига хизмат кўрсатганида, ишлар бажарганида ёки бозорларда 
олди-сотди килганда ҳам пул тўловлари мавжуд. Лекин улар солиқ була олмайди. Солиқ муносабати 
булиш учун давлат мамлакатда яратилган ялпи ички маҳсулот кийматини таксимлаш йўли билан 
мажбуран давлат бюджетига маблаг тўплаш жараёнини амалга оширади. 
Солиқларнинг ўзига хос белгилари мавжуд бўлади, уларга: мажбурийлик, хазинага тушишлик, 
катъийлик ва доимийлик, аник солиқ тўловчи учун эквивалентсизлик белгилари мавжуддир. 
Биринчи белги-мажбурийлик. Солиқ ва йиғимлар мажбурий бўлади, бунда давлат солиқ 
тўловчининг бир кисм даромадларини мажбурий бадал сифатида бюджетга олиб куяди. Бу 


мажбурийлик Олий Мажлис тасдиқлаб берган Солиқ Кодексиинг тамойили асосида амалга 
оширилади. Демак, мажбурийлик белгиси ҳуқуқий томондан давлат учун кафолатланган. 
Иккинчи белги солиқларнинг давлат мулкига айланишидир. Солиқлар албатта хазинага-
давлат бюджетига ва бошқа давлат пул фондларига тушади. Борди-ю, тўлов бошқа ихтиёрий 
фондлар - «Истеъдод», «Экосан», «Камолот», «Нуроний» жамёармаларига тушса, унда солиқ 
муносабати бўлмайди. Чунки мажбурийлик тамойили йук, у тўлов давлат мулкига тушмайди. 
Солиқлар қатъий белгиланган ва доимий ҳаракатда бўлади. Тарихда 50 ва 100 йиллаб 
ўзгармасдан ҳаракатда бўлган солиқлар мавжуд. Илмий асоси канча чуқур бўлса солиқлар шунча 
катъий ва узоқ йиллар ўзгармасдан ҳаракат килади ёки жуда кам ўзгаради. 
тўланган солиқлар мамлакат микёсида ҳаммага бир хил микдорда қайтиб келади. “Солиққа 
тортиш тизимида энг муҳими – бунда солиқларнинг ички моҳияти мужассамлашган- шунаки, у
солиқларни тўлиқ ва самарали қайтарилиш тамойилига амал қилиши керак. Фақатгина
солиқларнинг тўлиқ, манзилли ва самарали қайтарилишлигигина солиқ механизмини ижтимоий 
такрор ишлаб чиқаришнинг энг муҳим бўғинларидан бирига айлантьиради”
*
Лекин, давлатга тўланган солиқ суммаси тўловчининг шахсан ўзига тўлиқ кайтиб келмайди, 
яъни у эквивалентсиз пул тўловидир. Масалан, солиқ тўловчи бу йили давлатнинг соёликни сақлаш 
ва маориф хизматларидан ҳеч фойдаланмаган бўлиши мумкин. Лекин бозор иқтисодиёти шароитида 
ҳамма солиқ тўловчиларнинг тулаган солиқ ва йиғимлари давлатнинг уларга кўрсатган хилма-хил 
хизматлари (мудофаа, хавфсизликни таъминлаш, тартиб-интизомни урнатиш ва бошқа ижтимоий-
зарурий хизматлар) орқали ўзларига кайтиб келади. Демак, солиқ тўловчилар нуктаи назаридан 
олганда ҳамма солиқлар бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг кўрсатган ижтимоий хизматлари 
учун туланадиган (тўлов) хақдир. Солиқлар бюджетга ва давлат пул фондларига келиб тушадиган, 
мажбурий ҳарактерга эга бўлган пул тўлови муносабатларидир.
“Шунингдек, солиқлар иқтисодий категория бўлганлиги учун бозор иқтисодиёти 
муносабатлари, шу жумладан, молиявий муносабатлар билан чамбарчас боғлиқдир. Бозор 
иқтисодиёти эркин иқтисодиётдир, яъни ҳар бир ҳуқуқий шахс, тадбиркор ўз товарига эркин баҳо 
белгилаши, маҳсулот етказиб берувчини топиши ва ўзи истеъмолчини топиб унга маҳсулотни 
сотиш ҳуқуқига эга. Шунинг учун давлат уларнинг бир қисм даромадларини тақсимлаб, бюджетга 
оддий ажратма сифатида ололмайди. Солиқ қилиб олиш учун Олий мажлиснинг карори зарур, яъни 
қонун билан олинган тўлов бюдзжетга ўтади. Эркин иқтисодиёт шароитида солиқлар ҳам эркин, 
очик, аник бўлади, демократик тўловга айланади”
*

*
Козырев В.М. Основы современной экономики”. М.: “Финансы и статистика”, 2005,
242 с. 
*
Поляк Г.Б. Налоги и налогообложение.: Учебное пособие-М.: “ЮНИИТИ”, 2003, 63-с. 


Солиқлар иқтисодий категория бўлганлигидан тўловчилар ва бюджет ўртасида 
даромадлар таксимланаётганда томонларнинг иқтисодий манфаатини, албатта, эътиборга 
олиш зарур. Солиқ тўловчилар даромадини давлат истаганича ололмайди, солиқларни 
бюджетга олишнинг маълум чегараси мавжуд. Бу хақда кўплаб йирик иқтисодчилар ва 
давлат арбоблари ўз асарларида кЎрсатиб утган. Уни давлат, шу билан бирга солиқ 
тўловчиларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва фойда олишдаги фаолиятини ҳисобга олиб 
солиқ белгиланади. Иккинчи томондан, солиқлардан макроиқтисодиётни ривожлантириш, 
бозор инфратузилмасини яратиш ва бошқа умумдавлат максадалари учун етарли молявий 
ресурслар туплаш учун фойдаланилади. Солиқларнинг моҳияти солиқ тўловчилар билан 
давлат ўртасидаги доимий, узоқ муддатли муносабатларда ўз ифодасини топади. Аниқроқ 
айтсак, бу ерда иқтисодий муносабат, яъни пул муносабати мавжуддир. 
Марказлашган пул фондини ва давлатнинг бошқа фондларини мажбурий ташкил этадиган 
солиқ ва йиғимлар турларининг йиғиндисига солиқлар тизими деб аталади. Бу таърифда солиқ ва 
йиғимлар ягона моҳият, яъни «мажбурий характерга эга бўлган муносабат» ва уларнинг бир-бири 
билан боғлиқлиги ва ниҳоят бюджетга тушишлигини кўрсатади. Бу Ўзбекистон Республикаси солиқ 
Кодекси мазмунига мос келади. Шу ерда баҳсли масала ҳам мавжуд, яъни давлатнинг бюджетдан 
ташкари фондларига (пенсия, ижтимоий сугурта, бандлик, йўл фондлари ва бошқаларга) тўловларни 
ҳам мажбурийлик нуктаи назардан солиқ тизимига киритиш муаммоси мавжуд. Ўзбекистон 
Республикаси Солиқ Кодексига биноан солиқлар тизими умумдавлат солиқлари ҳамда маҳаллий 
солиқл ар ва йиғимларни ўз ичига олади (6-жадвал). 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling