Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim
Технологик тараққиётнинг иқтисодий ўсишга таъсири. Фелпснинг «олтин қоидаси»
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
1.MIKROIQTISODIYOT
- Bu sahifa navigatsiya:
- Технологик тараққиётнинг барқарор мувозанатга таъсири
15.3. Технологик тараққиётнинг иқтисодий ўсишга таъсири. Фелпснинг «олтин қоидаси».
Иқтисодий ўсишнинг инвестициялар ва бандлар сонининг ошишидан кейинги учинчи манбаси бўлиб, техник тараққиёт ҳисобланади. Неоклассик назарияда техник (технологик) тараққиёт деганда ишлаб чиқаришнинг машиналаштирилиши эмас, балки, ишлаб чиқаришдаги сифат ўзгаришлари (ишчиларнинг маълумот даражалари ва малакаларининг ўсиши, ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг яхшиланиши, ишлаб чиқариш кўламининг кенгайиши) тушунилади. Моделга техник тараққиётнинг киритилиши ишлаб чиқариш функциясини ўзгартириб, у қуйидаги кўринишга эга бўлади: Y=f(K,L×E) Бу ерда(E)- меҳнат бирлиги самарадорлиги (ишчи кучининг саломатлиги, маълумоти ва малакасига боғлиқ): (L×E)- доимий самарадорлик E га эга шартли меҳнат бирликлари сони. E қанчалик катта бўлс, мавжуд ишчилар сони билан шунча кўп маҳсулот ишлаб чиқарилиши мумкин. Техник тараққиёт меҳнат самарадорлиги(Е) нинг доимий сурат (g)билан ўсишга олиб келади. Шунинг учун g =2% бўлганда, меҳнатнинг ҳар бир бирлигидан қайтим йилига 2% га ошади, бу эса ишлаб чиқариш ҳажмининг ишчи кучи йилига 2% ўсгандаги каби ўсишига олиб келади. Техник тараққётнинг бундай шакли меҳнатни тежайди дейилади, (g)– эса меҳнатнинг тежайдиган техник тараққиётнинг сурати. Энди техник тараққиёт ҳолатидаги капитал билан қуролланганликнинг барқарор даражасини аниқлаш мумкин. Агар бандларнинг сони (L) (n) суръат билан ошаётган бўлса, самарадорлик (Е) эса (g)суръат билан ўсаётган бўлса, унда (LE) (n+g) суръат билан ошиб боради. Доимий самарадорликка эга бир меҳнат бирлигига тўғри келадиган капитал k 1 +[K/(LE)] ни ташкил этади. Доимий самарадорлик билан меҳнат бирлигига тўғри келадиган ишлаб чиқариш ҳажми эса у 1 =Y/(LE)ни ташкил этади. Бунда барқарор мувозанатлилик ҳолатига қуйидаги шартда эришилади: sf(k 1 )=(d+n+g)k 1 Тенглама капитал билан қуролланганликнинг, ўзгармас самарадорликка эга бўлган меҳнат бирлигига тўғри келадиган капитал ва ишлаб чиқаришнинг доимийлигини таъминлайдиган, фақатгина битта даражаси (k*) мавжуд эканлигини кўрсатади. Бу барқарор ҳолат иқтисодиётнинг узоқ муддатли мувозанатини ифодалайди.( 15.5.-чизма). i, (d+n+g)k' ( d+n+g)k' sf·(k') k'* k' 15.5.-чизма Технологик тараққиётнинг барқарор мувозанатга таъсири (k 1 *) нинг барқарор (қатъий) ҳолатида техник тараққиёт мавжуд бўлган шароитда капитал ҳажми (К) ва ишлаб чиқариш (У) (n+g) суръат билан ўсади. Бир ишчи ҳисобига тўғри келадаган капитал билан қуролланганлик (К/ L) ва ишлаб чиқариш (У/L) (g)- суръат билан ўсиб боради. Бу Р.Солоу моделида техник тараққиёт-турмуш даражаси узлуксиз ўсишининг ягона шарти эканлигини кўрсатади. Шундай қилиб, Р.Солоу модели иқтисодий ўсишнинг 3 манбаи-инвестициялар, ишчи кучи сони ва техник тараққиёт ўртасидаги ўзаро алоқадорликни ёритиш имконини беради. Давлат иқтисодий ўсишга жамғарма меъёри ва техник тараққиётни жадаллаштириш орқали таъсир кўрсатиши мумкин. Жамғарма меъёри қандай бўлиши керак? Аниқлаганимиздек мувозанатли иқтисодий ўсиш жамғарманинг турли меъёрлари билан мувофиқлашади. Шунинг учун максимал истеъмол даражаси билан иқтисодий ўсишни таъминлайдиган меъёр оптимал бўлади. Бундай меъёр “Олтин қоида” га мувофиқ келади. Жамғарманинг бу меъёрига мос келадиган капиал билан қуролланганлик даражасини (k**) билан истеъмолни эса – (С**) билан белгилаймиз. Олдин биз ишлаб чиқариладиган маҳсулот истеъмол ва инвестицияларга сарфланади деб белгилаган эдик: У=C+I бундан C=Y-Ί келиб чиқади. Берилган параметрларнинг ўрнига улар барқарор ҳолатидаги ифодасини қўйсак, қуйидагига эга бўламиз: C*=f(k*)-dk*, бу ерда с*- барқарор ўсиш ҳолатидаги истеъмол. Истеъмол ҳажми максимал бўладиган капитал билан қуролланганликнинг барқарор даражаси “Олтин қоида”га мувофиқ келади. “Олтин қоида” бўйича капитал билан қуроланганлик k** билан истеъмол эса- С** билан белгиланган. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling