Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
1.MIKROIQTISODIYOT
Y* dk* dk* f(k*) C** k** k 15.6.-чизма. Фелпснинг «олтин қоидаси» бўйича истеъмолнинг барқарор даражаси. “Олтин қоида” даражасига мос келадиган капитал билан қуролланганлик ҳолатида f(k*) ишлаб чиқариш функцияси ва dk* чизиғи бир хил оғмага эга ва истъмол максимал даражага эришади. k** капитал билан қуролланганлик даражасида капитал заҳирасининг бир бирликка ошиши ишлаб чиқариш ўсишини келтириб чиқаради (капиталнинг чегаравий маҳсулотига тенг келадиган) ва капиталнинг d катталикка чиқиб ктишини оширади. Шундай қилиб, “Олтин қоида”га мос келадиган k** капитал билан қуролланганлик даражасида MPK=d шарт бажарилади. Аҳоли ўсиши ва техник тараққиётни ҳисобга олган ҳолда эса MPK=d+n+g шарт бажарилади. Агар иқтисодиёт “Олтин қоида” бўйича эга бўлиши мумкин бўлган капитал заҳирасидан ортиқча капитал заҳираси билан ривожланаётган бўлса, унда бу ҳолатда жамғарма меъёрини пасайтиришга йўналтрилган сиёсатни амалга ошириш зарур. Жамғарма меъёрининг камайиши истеъмолнинг ошиши ва унга мувофиқ равишда инвестицияларнинг пасайишига олиб келади, демак капитал заҳирасининг барқарор даражасининг пасайишига ҳам олиб келади. Агар иқтисодиёт барқарорлик ҳолатида “Олтин қоида” дагидан кам капитал билан қуролланганлик билан ривожланаётган бўлса, унда жамғарма меъёрини ошириш зарур. Бу инвестицияларни ошириб истеъмолни пасайтиради, лекин капиталнинг жамғарилиб бориши бўйича қандайдир вақтдан бошлаб яна ўса бошлайди. Натижада иқтисодиёт яна янги мувозанат ҳолатига эришади аммо олтин қоидага мувофиқ бўлган ҳолда, бунда истеъмол дастлабкига нисбатан юқорироқ даражага эга бўлади. Р.Солоу модели техник тараққиётни фаровонликни барқарор оширувчи ва ўсишнинг оптимал вариантини топишга имкон яратувчи ягона асос сифатида кўрсатади. Бироқ у техник тараққиётни ташқи (экзоген) омил сифатида кўриб чиқади, демакки уни тушунтирмайди. Айрим олимларнинг фикрича, техник тараққиётнинг детерминантлари бугунги кунда етарлича аниқ эмас. Бироқ давлат сиёсати турли хил инструментлардан шу жумладан илмий тадқиқот ва лойиҳа – конструкторлик ишларидан фойдаланиб техник тараққиётни рағбатлантириши мумкин. Масалан, патент қонунчилигини мукаммаллаштириб, айрим ривожланган мамлакатлар (АҚШ,Япония, Германия) узоқ муддат давомида янги маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳуқуқига монополияни беришди. Солиқ тўғрисидаги қонунлар кўпгина мамлакатларда илмий тадқиқот ташкилотларига бир қанча имтиёзлар беради. Махсус ташкил этилган миллий илмий фондлар фундаментал илмий тадқиқотларга субсидиялар беради. Ҳозирги кунда маблағларни инсон капиталига йўналтириш ҳам муҳим масалалардан бири бўлиб келмоқда, техник тараққиётида у асосий ролни ўйнайди. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling