Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


Капитал харакати балнси =Активларни сотишдан тушадиган барча тушумлар –


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

Капитал харакати балнси =Активларни сотишдан тушадиган барча тушумлар – 
Хорижий активларни сотиб олишга килинган харажатлар. 
Хорижга активларни сотиш валюта заҳирасини кўпайтирса, сотиб олиш эса уни камайтиради. 
Шунинг учун капитал ҳаракати баланси барча операциялардан келадиган соф валюта тушумларини 
кўрсатади. Капитал ҳаракати ҳисобининг ижобий қолдиғи мамлакатда капитал кўпайишини 
билдирса, унинг салбий қолдиғи мамлакатда капитал камайишини билдиради. 
Аввал айтиб ўтилганидек, жорий операциялар бўйича баланс ва капитал ҳаракати 
баланси ўзаро чамбарчас боғлиқ. Бизнинг мисолда биринчисининг тақчиллиги (-87) катта 
қисми (+63) капиталнинг соф оқиб келиши ҳисобига молиялаштирилади ва аксинча, агар 
тўлов баланси жорий операциялар бўйича мусбат қолдиққа эга бўлса, капитал ҳаракати 
ҳисоби баланс бўйича манфий қолдиққа йўл қўйилган бўлади. 
Шундай қилиб, баланснинг бу икки бўлими бир-бири билан тенглашиб боради. 
Тўлов баланси қолдиғи= Жорий операциялар + Капитал ҳаракати баланси 
Бироқ, амалда тўлов балансининг бу қисмида ҳам кўпинча камомад ёки ортиқчалик юзага 
келади. Барча мамлакатларнинг Марказий банклари расмий заҳиралар деб аталувчи хорижий валюта 
заҳираларига эга бўлиб, бу заҳиралар жорий операциялар бўйича баланс ва капитал ҳаракати бўйича 
баланс номутаносиблигини бартараф этишда қўлланилади. Бизнинг мисолда бу номутаносиблик ёки 
қолдиқ (-24)ни ташкил этади ва расмий заҳиралардан тушумлар ҳисобига тартибга солинади. 
Расмий заҳираларнинг қисқариши (+) камомад миқдорини ифодалайди, расмий 
заҳираларнинг ўсиши (-) эса тўлов балансининг мусбат қолдиғи миқдорини кўрсатади. Натижада 
унинг барча уч бўлими суммаси «0»ни ташкил этиши лозим. Бу эса хорижий валюта таклифини ва 
унга мамлакатда бўлган талаб тенглигини билдиради. 
 
18.4. Тўлов балансининг таркибий қисмлари ўртасидаги боғлиқликлар 
Жорий операциялар ҳисоби билан капитал ҳаракати ҳисобининг ўзаро алоқаларини 
умумлаштирсак, унинг макроиқтисодий кўриниши қуйидагича бўлади: 
Y=C+I+G+Xn; 
Y-C-G = C+I+G+Xn-(C+G); 
Sn = I+Xn


(I-S)+Xn=0 ( эгилувчан валюта курси режимида марказий банк аралашмаган шароитда), бу ерда:
Sn – миллий жамғариш; 
(I-S) – миқдори ички инвестицияларнинг ички жамғармалардан ортиқчалигини кўрсатади ва 
капитал ҳаракати ҳисоби қолдиғини билдиради. 
Асосий макроиқтисодий айниятга кўра жорий операциялар ва капитал ҳаракати ҳисоблари 
бир-бирига тенглашади: 
X-M = Xn=-(I-S)=S-I ички баланс
Бу шуни билдирадики, тўлов балансининг жорий операциялар бўйча камомади капиталнинг 
соф оқиб келиши ҳисобига молиялаштирилади. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling