Мамлакатнинг маълум вақтдаги барча халқаро иқтисодий фаолияти,
шу жумладан, ташқи
савдо, капитал ва ишчи кучи миграцияси ҳам тўлов балансида ўз аксини топади. Ҳар қандай ташқи
иқтисодий битим валюта айирбошлаш ва валюта операциялари орқали амалга оширилади. Демак,
мамлакатнинг жаҳон бозоридаги фаолияти натижалари пировардида хорижий валюта тушумлари ва
харажатларида ифодаланади. Шунинг учун ҳам тўлов балансини бир томондан, четдан келадиган
барча
тушумлар,
иккинчи томондан эса, четга чиқариладиган барча тўловлар кўрсатилган
ҳужжатдир деб қараш мумкин. Тушум фақат экспорт ёрдамида таъминланиши мумкин. Аксинча,
хорижий товарларни ва хизматларни сотиб олиш (импорт) учун тўловлар ва
хорижий валюта
харажатлари билан боғлиқ бўлади. Бунда товар деганда айирбошланадиган ҳар қандай
нарса
тушунилади, яъни, у моддий неъмат, хизмат, ишчи кучи, капитал.
10-жадвал
Мамлакат тўлов балансининг тахминий кўриниши
Do'stlaringiz bilan baham: