Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

 
 
 
17.5. Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо сиёсатининг хусусиятлари ва уни 
такомиллаштириш йўналишлари. 
 
Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо сиёсати иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларига 
эришиш, инфляция суръати ва ишсизлик даражасиларининг меъёр даражасида бўлишини 
таъминлаш, валюта заҳираларини кўпайтириш, миллий валюта алмашинув курсининг мўтадил 
девальвацияси ва тўлов балансининг барқарорлигини таъминлаш мақсадларига қаратилган. 
Тайёр рақобатбардош маҳсулотлар экспортини фаол ошириш ва бу маҳсулотлар етказиб 
бериладиган мамлакатлар географиясини янада кенгайтириш вазифасини амалга ошириш экспорт 
ҳажмини барқарор ўстириш, ташқи бозордаги ўзгаришлар таъсирида унинг ҳажми кескин 
камайиши хавфини бартараф этиш имконини беради.
Ўтган йиллар мобайнида экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш борасида амалга
оширилган чора-тадбирлар иқтисодиётимизнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш, ташқи савдо 
таркибида ижобий силжишларга эришиш, унинг ҳажмини барқарор ўстириш имконини бермоқда 
(14.1.-диаграмма). 


14.1.-диаграмма 
 
2000-2009 йиллар давомида экпорт ва импортни диверсификация қилиш, унинг таркибини 
такомиллаштириш борасидаги чора-тадбирлар натижасида мамлакатимиз экспортининг товар 
таркибида ижобий силжишлар рўй берди (14-1.-жадвал).
 
14-1.-жадвал.
Ўзбекистон экспортининг товар таркиби 
 
Кўрсаткичлар 
2000 йил 
2005 йил 
2008 йил 
2009 йил 
Экспорт жами (млн. АҚШ долл.) 
3267,6 
4853,0 
11493,3 
11771,3 
Экспорт жами, фоизда 
100,0 
100,0 
100,0 
100,0 
Шу жумладан (жамига нисбатан 
фоизда): 
Пахта толаси 
27,5 
19,1 
9,3 
8,6 
Кимё маҳсулотлари, пластмасса ва 
пластмасса маҳсулотлари 
2,9 
5,3 
5,6 
5,0 
Қора ва рангли металлар 
6,6 
9,2 
7,0 
5,0 
Машина ва ускуналар 
3,4 
8,4 
7,6 
2,9 
Озиқ-овқат маҳсулотлари 
5,4 
3,8 
4,5 
6,0 
Энергия ресурслари 
10,3 
11,1 
24,7 
34,2 
Хизматлар 
13,7 
12,2 
10,4 
8,8 
Бошқалар 
30,2 
30,5 
30,9 
29,5 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling