Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

Xn < 0 X-M < 0 X< M ; 
I-S >0 I >S  хориждан капитал киритилиши.
Агарда инвестициялар (I) миллий жамғармалардан кўп бўлса (I > S), ортиқча инвестициялар 
хориждан олинадиган қарз ҳисобига молиялаштирилиши лозим. Бу қарзлар мамлакатга товар ва 
хизматларни экспорт қилишга нисбатан кўпроқ импорт қилинишини таминлайди (М>Х). Яъни, соф 
экспорт манфий қолдиққа (Хn<0) эга бўлади. Мамлакат халқаро жараёнга қарздор бўлиб қатнашади. 
Жорий операциялар мусбат қолдиққа эга бўлганда, ортиқча маблағлардан хорижга инвестиция 
қилишда ёки хориждан кўчмас мулк сотиб олишда фойдаланилади. 
Xn>0  X-M>0  X>M; 
I-S<0  I хорижга капитал чикарилиши 
Давлатлар расмий заҳиралар ва қарзлар ҳисобига қоплаш қобилиятига эга бўлмаган тўлов 
балансининг катта даврий тақчиллиги бўлган ҳолларда ўз валюталари девалвациясини амалга 
оширишлари мумкин. Бу импортнинг физик ҳажми кўпайишига ва оқибатда мамлакатда хорижий 
валюта тушумининг ўсиши ҳамда тўлов баланси камомади тугатилади. 
Тўлов балансини тузиш тамойилларига кўра у доисмо баоанслашган бўлади. Манфий ёки
мусбат қолдиқ тушунчаси фақатгина тўлов балансининг алоҳида қисмларига таълуқли. Шу билан 
бирга тўлов баланси қолдиғининг миллий иқтисодиётга таъсири амалиётда бир хил 
тавсифланмайди. Иқтисодий сиёсат мақсадларидант келиб чиқиб тўлов балансининг мусбат қолдиғи 
ҳам, манфий қолдиғи ҳам ижобий ёки салбий деб баҳоланиши мумкин. 
Тўлов баланси ҳолатига баҳо беришда савдо баланси қолдиғи, жорий операциялар баланси 
қолдиғи, капитал ҳаракати ва молия баланси қолдиғи ҳамда расмий ҳисоб китоблар баланси қолдиғи 
алоҳида таҳлил этилади. 
Савдо баланси қолдиғи ўзгаришига баҳо беришда бу ўзгаришлар қайси омиллар таъсирида рўй 
берганлиги эътиборга олинади. Масалан, манфий қолдиқ экспортнинг қисқариши ҳисобига рўй 
берган бўлса, бу ҳолат миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлилиги пасайганлигидан далолат 


бериши ва негатив ҳодиса деб қаралиши мумкин. Лекин бу ҳолат мамлакатга тўғридан-тўғри 
инвестициялар оқими кўпайиши ҳисобига импортнинг ўсиши натижасида рўй берган бўлса милий 
иқтисодиётнинг заифлашидан далолат деб қаралмайди.
Жорий операциялар ҳисоби баланси, одатда, тўлов балансининг маълумот берувчи қолдиғи 
деб қаралади. Чунки бу қолди билан бирга ички иқтисодий сиёсатни чекловчи ташқи иқтисодий 
омил ҳисобланиши билан бирга мамлакатнинг молиялаштиришга эҳтиёжини белгилайди. Жорий 
операциялар ҳисоби балансининг мусбат қолдиғи мамлакат бошқа давлатларга нисбатан нетто 
кредитор эканлигидан далолат беради, ва аксинча манфий қолдиғи ( яъни жорий операциялар 
ҳисоби балансининг тақчиллиги) мамлакат товарлар ва хизматларнинг нетто-импорти учун 
тўловларни амалга оширишга ва трансферт тўловларини молиялаштиришга мажбур бўлган соф 
қарздорга айланганлигини англатади. Амалда жорий тўлов балансининг мусбат қолдиғига эга 
мамлакат миллий жамғармаларнинг бир қисмини капитални ички жамғаришга йўналтириш ўрнига 
мамлакат ташқарисига инвестициялайди. 
Капитал ҳаракати ва молия баланси қолдиғи жорий операциялар баланси ҳолатининг ойнадаги 
акси ҳисобланади, чунки реал ресурслар оқимини кўрсатади. Шунингдек жорий операциялар 
баланси ҳолати қисман «Соф хатолар ва четда қолдиришлар» моддасига тўғри келади. 
Расмий ҳисоб китоблар баланси қолдиғи тўлов баланси умумий (якуний) қолдиғининг 
кенгроқ тарқалган номланиши бўлиб норезидентларнинг мамлакатга нисбатан ликвидли 
талабларнинг кўпайиши (камайиши) ёки хорижий ликвидли активлардаги мамлакат расмий 
заҳираларнинг кўпайишидан ( камайишидан) далолат беради. Бу қолдиқ «Заҳира активлари» 
моддасидан бошқа барча моддаларни қамраб олади. 
Қайд қилигнган валюта курслари шароитида (1979 йилга қадар) расмий ҳисоб китоблар 
ҳолатига катта аҳамият берилар эди, чунки унинг тақчиллиги мамлакатнинг бошқа давлатлар 
олдидаги мажбуриятларининг ортганлигини (ёки заҳираларининг камайганлигини) англатгани 
ҳолда валюта курсининг барқарорлигига таҳдид солар эди. Сузиб юрувчи валюта курсининг 
киритилиши билан умумий тўлов баланси тушунчасини йўққа чиқарди, расмий заҳиралар
динамикаси эса нафақат расмий ҳисоб китоблар қолдиғининг оқибати, балки тўлов балансининг 
бошқа бўлимларида ҳисобга олинган оқимларидаги ўзгаришларнинг сабабчиси ҳам бўлиб қолди.

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling