Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
1.MIKROIQTISODIYOT
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қисман конвертирланадиган валюта
- Конвертирланмайдиган валюта
- Заҳиралардан фойдаланиш
- Савдо сиёсати.
- Валюта назорати
- Ички макроиқтисодий тартибга солиш
Эркин конвертирланадиган валюта – бу, амалдаги курс бўйича ҳар қандай бошқа хорижий
валюта эркин ва чекланмаган миқдорда айирбошланадиган валютадир. Бунга мисол қилиб АҚШ, Европа ҳамжамиятига аъзо мамлакатлар, Япониялар валюталарини киритиш мумкин. Қисман конвертирланадиган валюта – бу, фақат баъзи хорижий валюталарга алмаштириладиган ва xалқаро тўлов оборотини қисман қамраб оладиган миллий валютадир. Конвертирланмайдиган валюта – бу, фақатгина ички тўловларга хизмат қиладиган ва хорижий валютага айирбошланмайдиган миллий валютадир. Конвертирлашни ички ва ташқи конвертирлашга ҳам ажратиш мумкин. Ички конвертирлаш резидентларининг мамлакат ичкарисида хорижий валютани сотиб олиши, уни сақлаб туриши ва у билан айрим операцияларни олиб боришини имкониятини акс эттиради. Ташқи конвертирлашда хорижда тўловларни амалга оширишга ва молиявий активларни ушлаб туришга рухсат этилади. Валюталарни конвертирлаш кўпгина мамлакатлар олиб бораётган иқтисодий сиёсатларнинг муҳим мақсади ҳисобланади. 19.2. Валюта бозорини давлат томонидан тартибга солиш усуллари Бозордаги талаб ва таклиф таъсири натижасида вақти-вақти билан валюта курслари ўзгариб туради. Давлат валюта курсларини барқорорлаштириш учун валюта бозорининг амал қилишига бевосита ёки билвосита аралашиши зарур. Бунинг бир қатор усуллари мавжуд: 1.Заҳиралардан фойдаланиш. Валюта курсини мустаҳкамлашнинг кўпроқ қўлланиладиган усули - расмий заҳиралар билан бозорда манипуляция қилиш ҳисобланади. Ўз-ўзидан аниқки, валюта заҳиралари алоҳида мамлакатлар ихтиёридаги чет мамлакатлар валюталарининг заҳирасидир (Масалан, АҚШ доллари, ЕВРО ва ҳ.к.). 2. Савдо сиёсати. Валюта бозорига таъсир кўрсатишнинг бошқа тадбирларига савдо ва молиявий оқимлар устидан тўғридан-тўғри назорат қилишни киритиш мумкин. Масалан, АҚШ долларининг етишмаслиги шароитида валюта курсини тегишли даражада импортни чеклаш ҳисобига ушлаб туриш мумкин. Хусусан импорт ҳажми бож ёки импорт квоталарини киритиш билан қисқариши мумкин. Бошқа томондан мамлакат ҳукумати экспорт учун миллий ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериб, шу орқали хорижий валюта таклифини кўпайтириши мумкин. Бу тадбирлардан фойдаланишда вужудга келадиган асосий муаммо шундан иборатки, у жаҳон савдоси ҳажмини қисқартиради, унинг таркибини ва савдо алоқаларини ўзгартириб юборади, иқтисодий мақсадга мувофиқликнинг бузилишига ҳиссасини қўшади. Бунинг оқибатларини ҳисобга олмаслик мумкин эмас. 3. Валюта назорати. Бошқа муқобил вариант валюта назорати ҳисобланади. Валюта назорати шароитида ҳукумат миллий экспортёрлар олган барча тегишли чет эл валюталарини давлатга сотиш талаби билан уларнинг етишмаслиги муаммосини ҳал қилиши мумкин. Кейин, ҳукумат ўз навбатида чет эл валютасининг бу заҳирасини турли миллий импортёрлар ўртасида тақсимлайди. Шу йўл билан ҳукумат миллий импортни, миллий экспорт ҳисобидан олинган чет эл валютаси миқдорига чеклайди. Валюта назорати тизими бир қатор камчиликларга эга. Биринчидан, савдо чеклашлари (бож, квота, экспортга субсидия) каби валюта назорати нисбий устунлик тамоилига асосланган халқаро савдонинг таркиб топган алоқаларини бузади. Иккинчидан, етарли бўлмаган валюта ресурслари устидан валюта назорати жараёни, сўзсиз, алоҳида импортёрларни камситилиши билан боғлиқ. Учинчидан, назорат тадбирлари истеъмолчининг танлаш эркинлигига тажовуз қилиш ҳисобланади. 4. Ички макроиқтисодий тартибга солиш. Валюта курси барқарорлигини ушлаб туришнинг охирги воситаси ички солиқ ёки пул сиёсатидан шундай фойдаланиш ҳисобланадики, бунда тегишли чет эл валютасининг етишмаслиги бартараф қилинади. Масалан, чекловчи солиқ ва пул кредит сиёсати тадбирлари мамлакат миллий даромадини бошқа бир давлат миллий даромадига нисбатан пасайтиради. Чунки, импорт миқёси миллий даромад даражасига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб, бу ўша бошқа давлат буюмларига ва демак, хорижий валютага талабнинг чекланишига олиб келади. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling