Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

 
 
19.3. Валюта курси ва уни белгиловчи омиллар 
Барча xалқаро битимлар валюталарни айирбошлаш орқали олиб борилиши туфайли ҳар 
қандай айирбошлашда бўлгани каби валюта баҳосини ёки валюта курсини аниқлаш зарурияти пайдо 
бўлади. Шундай қилиб, валюта курси – бу, бир мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакатлар 
пул бирлигида ифодаланган баҳосидир. Валюта курсини ўрнатиш котировкалаш деб аталади. У 
тўғри ва тескари котировкалашга ажратилади. Агар хорижий валюта бирлигининг баҳоси миллий 
валютада кўрсатилса, бунга тўғри котировкалаш деб аталади. Масалан, 1 АҚШ доллари 975 сўмга, 1 
Россия рубли 32 сўмга тенг ва ҳакозо. Тескари котировкалашда миллий валютанинг бир бирлигига 
тўғри келадиган хорижий валютанинг миқдори ўрнатилади. Масалан, 1 ўзбек сўми 0,001025 АҚШ 
долларига тўғри келади. Дунёнинг кўп мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам тўғри 
котировкалаш қабул қилинган. Валюта бозоридаги талаб ва таклифни солиштириш натижасида 
валютанинг баҳоси ёки курси аниқланади. Ўзбек сўмининг курси Ўзбекистон валюта биржасида 
ўрнатилади, унинг иштирокчилари валюта операцияларини олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган 
банклар ҳисобланади. Шу билан бирга, турли пул бирликлари учун валюта курсларини ўрнатиш 
жараёнида бозор кучларининг таъсир этиш даражаси бир хил эмас. Бу таъсир кучига боғлиқ ҳолда 
валюта курсларини қабул қилишнинг бир-биридан фарқ қилувчи икки варианти мавжуд. 
1. Талаб ва таклифга асосан аниқланадиган эгилувчан ёки эркин сузиб юрувчи валюта курси 
тизими. 
2. Давлат аралашуви асосида аниқланадиган қатъий белгиланган валюта курси тизими. 
Эркин сузиб юрувчи валюта курслари талаб ва таклиф асосида аниқланади. Масалан, бир 
ўзбек сўмининг АҚШ долларига алмашишини қараб чиқамиз. Миллий валюта курсининг пасайиши 
натижасида долларга талаб камаяди ва таклиф эса ошади (32-чизма).

D S 


1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling