Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


қилишга ва уларнинг самарали ривожланашини таъминлашга қаратилган мамлакатлар


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

қилишга ва уларнинг самарали ривожланашини таъминлашга қаратилган мамлакатлар 
ўртасидаги валюта муносабатларининг йиғиндисидир. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг 
таркибий қисми сифатида у қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Халқаро битимларда фойдаланиладиган тўлов ва кредит воситаларини (олтин, энг 
ривожланган мамлакатларнинг миллий валюталари, халқаро пул бирликлари);
2. Валюта курсларини ўрнатиш ва сақлаб туриш механизмини; 
3. Валюта бозорининг ишлаш тартибини; 
4. Халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиб ва қоидаларини; 
5. Валюта ёрдамида тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини; 


6. Валюта муносабатларини тартибга солиб турувчи ва жаҳон валюта тизимининг барқарор 
фаолиятини таъминловчи халқаро ташкилотлар тизими (Халқаро валюта фонди, Умумжаҳон банки, 
Европа тикланиш ва тараққиёт банки). 
Ҳозирги замонда халқаро ҳисоб-китобларда ва кредитлашда асосан уч хил кўринишдаги пул 
воситалари ишлатилади: 
- олтин, ҳозирда ўзининг асосий тўлов ва ҳисоб-китоб воситаси хусусиятини йўқотган бўлсада, 
аммо кўпчилик валюта заҳираларининг сезиларли қисмини ташкил этади ва муҳим ташқи савдо 
операцияларига хизмат қилиш ва кредитлашни кафолатлаш учун ишлатилади; 
- жаҳонда асосий ўрин тутувчи ривожланган мамлакатларнинг милиий валюталари (АҚШ 
доллари, ЕВРО, Инглиз фунт-стерленги, Япония иенаси ва бошқалар); 
- халқаро пул бирликлари.
Бундай пул бирликларига шу пайтга қадар фойдаланилган ЭКЮ, СДР мисол бўла олади. Улар 
барча мамлакатлар томонидан ташқи савдо операцияларини амалга оширишда ишлатилади. 
Хорижда кредитлаш ва инвестициялашда, чет эллик ишчи кучи меҳнатига, шунингдек, мамлакат 
валюта заҳираларини яратишда қўлланилади. 
Xалқаро валюта ёки xалқаро тўлов-ҳисоб ва кредитлаш воситаларига жавоб бериши керак 
бўлган талаб уларнинг конвертирлашуви ҳисобланади. Валюта конвертирлашуви деганда уни 
бошқа хорижий валюталарга алмашиш қобилияти тушинилади. Ҳозирги пайтда улар эркин 
конвертирланадиган, қисман конвертирланадиган ва конвертирланмайдиган валюталарга 
ажратилади.

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling