Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


-жадвал  Ўзбекистон Республикасида солиқлар тизими таркиби


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

6-жадвал 
Ўзбекистон Республикасида солиқлар тизими таркиби 
Умумдавлат солиқлари. 
Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар 
1.Юридик шахслар даромадига (фойдасига) 
солиқ.. 
2.Жисмоний шахслар даромадига солиқ.. 
3.Қўшилган киймат солиғи. 
4.Акциз солиғи. 
5.Ер ости бойликларидан фойдаланиш солиғи. 
6.Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ.. 
7.Савдо ва умумий овкатланиш ташкилотларидан 
ялпи даромад солиғи. 
8.Божхона божи. 
9..Давлат божи. 
10.Кимматли қоғозларни руйхатдан ўтказиш 
йиғими. 
11.Бошқа даромадлар. 
1.Мол-мулк солиғи. 
2.Ер солиғи. 
3.Ягона солиқ.. 
4.Инфратузилмани ривожлантириш солиғи. 
5.Жисмоний шахсларнинг транспорт ёқилғиси 
учун истеъмол солиғи. 
6.Жисмоний шахслар четдан товарлар олиб 
келганлиги учун ягона божхона тўлови. 
7.Савдо ҳуқуқ йиғими, шу жумладан алоҳида 
товарларни турларини сотиш лицензия йиғими. 
8. Ишбилармонлик билан шуғулланувчи.ҳуқуқий 
ҳамда жисмоний шахсларни руйхатдан ўтказиш 
йиғими. 
9.Бошқа тўловлар.


1-жадвалда кўриниб турибдики, хозирги кунда солиқлар кодексда 7 та умумдавлат 
(республика) солиқлари ва 5 та маҳаллий солиқлар киради 
Солиқларни объекти ва иқтисодий моҳияти бўйича гуруҳланади. Солиқларни гуруҳлаш 
иқтисодиётга ижобий ва салбий таъсирларни ўрганишнинг илмий ва амалий услубидир.
Солиқлар солиққа тортиш объектига караб тўрт гуруҳга булинади: 
-оборотдан олинадиган солиқлар;
-даромаддан олинадиган солиқлар;
-мол-мулк кийматидан олинадиган солиқлар;
-ер майдонига караб олинадиган солиқлар.. 
Оборотдан олинадиган солиқлар га кушилган киймат солиғи, акциз солиғи, божхона ва ер ости 
бойликлари кийматидан олинадиган солиқлар киради. Лекин оборот (айланма) тушунчаси бизнинг 
қонунчилигимиз бўйича илгаридек маҳсулот реализацияси оборотидан эмас, балки махсулотларни 
юклаб юборган киймат билан улчанади Ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ ҳам оборотдан 
олинадиган солиқларга киради.
Даромаддан олинадиган солиқларга ҳуқуқий шахсларнинг даромадига (фойдасига), 
жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ, савдо ташкилотларининг ялпи даромадидан 
солиқлар и киради. Бу гуруҳ солиқларга ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳам 
киради. 
Мол-мулк қийматидан олинадиган солиқларга мол-мулк солиғи, экология, автомобил 
машиналарини қайта сотиш солиғи ва бошқалар киради. 
Ер майдонларидан олинадиган солиқларга қишлок хўжалик товар ишлаб чикарувчиларнинг 
ягона ер солиғи ва юридик (ноқишлоқхўжалик) ва жисмоний шаахсларнинг ер солиқлари киради.
Иқтисодий моҳиятига караб солиқлар эгри ва тўғри солиқларга ёки бевосита ва билвоста 
булинади. 
Тўғри солиқларни бевосита солиқ тўловчиларнинг ўзи тулайди, яъни солиқни ҳуқуқий 
тўловчиси ҳам, ҳакикий тўловчиси ҳам битта шахс бўлади. ТЎгри солиқ юкини бошқаларга ортиш 
Ҳолати бу ерда бЎлмайди. Бу солиқларга ҳамма даромаддан туланадиган ва барча мулк солиқлар и 
киради. 
“Тўгри солиқлардан тўгридан-тўгри даромаддан солиқ тўланганлиги учун солиқлар
ставкасининг камайтирилиши корхоналар даромадининг кўп қисмини уларга колдириб, инвестиция 
фаолиятини кенгайтириш имконини яратиб, бозор иқтисодиётини ривожлантиради. Бу солиқлар 
нинг ставкалари купайтирилса, бизнес имкониятлари камая бориб, иқтисодий ривожланишни 


сусайтиради. Демак бу гуруҳ солиқларнинг ставкалари тўгридан-тўгри бозор иқтисодиёти билан 
чамбарчас боғлангандир”
*

Эгри солиқлар ни ҳуқуқий тўловчилари маҳсулот (иш, хизматни) юклаб юборувчилардир 
(хизмат кўрсатувчилардир). Лекин солиқ оғирлигини ҳақиқатдан ҳам бюджетга тўловчилари товар 
(иш, хизмат) ни истеъмол қилувчилардир, яъни хакикий солиқ тўловчилар бу ерда яширинган. Бу 
солиқлар товар (иш, хизмат) киймати устига устама равишда қўйилади. 
Бу солиқларнинг ижобий томони мамлакатда ишлаб чикарилган товарларни четга чиқиб 
кетишини чегаралайди, мамлакат ичида товарлар кўп бўлишига ёрдам беради. Эгри солиқлар
оркали товарлар киймати оширилмаса, бозорларда уларнинг тақчиллиги ортади. Эгри солиқлар
ставкасининг асосли равишда оширилиши корхоналар фаолиятининг молиявий якунига тўгридан 
тўгри таъсир этмайди, яъни инвестицион фаолиятини қискартирмайди. Аммо солиқ ставкаси таҳлил 
килинмасдан ошириб юборилса корхоналар маҳсулотларини сотишда қийинчиликка учраб, 
фойдаси ва бюджетга тўловлари камайиши мумкин. 
Бу солиқларнинг яна бир томони муомаладаги ортиқча пул массасини камайтириб, инқирозни 
жиловлаб боради. Бирок бу солиқлар меҳнат билан банд бўлган аҳолининг реал даромадини 
пасайтиради. Корхоналарда тўгри солиқлар ставкасини камайтириш ҳисобига берилган имконият 
кўпрок маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириб, товарлар ассортиментининг ошишини таъминлаши 
керак.
Жахон солиқ амалиётида тўғри ва эгри солиқлар нисбатига караб у ёки бу мамлакат 
иқтисодиётини ривожланиши ёки иқтисодий кийинчиликларни борлигини таҳлил қилиб бериш 
мумкин. Масалан. АҚШда тўғри солиқлар салмоғининг бюджет даромадида 90 фоизга якин 
бЎлиши бу ерда ривожланган бозор иқтисодиёти мавжудлигидан дарак беради. 
Эгри солиқлар таркибига ҚҚС, акциз солиғи, божхона божи, ер ости бойликларидан 
фойдаланиш солиқлари киради. Юқорида айтиб утилганидек, тўгри ва эгри солиқлар ягона солиқ 
тизимини ташкил этиб бир-бири билан ўзаро боғланган. Умумий солиқ суммаси ўзгармаган ҳолда 
бирининг ставкасини камайтириш иккинчисини ставкасини оширишни талаб этади. 
Солиқларнинг умудавлат (республика) ва маҳаллий солиқларга булиниши хукумат 
идораларининг республика хукумати ва маҳаллий хукуматларга бўлиниши асосида келиб чиқади. 
Ҳар бир хокимият идоралари Ўзларининг бажарадиган муҳим вазифаларидан келиб чиқиб, Ўз 
бюджетига ва уни таъминлайдиган солиқлар га эга бЎлиши керак. Республика хукумати умумдавлат 
микёсида катта вазифаларни мудофаа, хавфсизликни сақлаш, тартиб интизом инфраструктурасини 
яратиш, мехнаткашларга ижтимоий химоясини ташкил этиш ва бошқа бир катор йирик вазифаларни 
бажаради. Шунинг учун унинг бюджети ҳам солиқлар и ҳам салмокли бўлиши шарт. ҚҚС, акциз 
*
Маликов Т.С. Солиқ ва солиққа тортишнинг долзарб масалалари. Т.: “Академия”, 2002, 56-б. 


солиҳи, юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)дан, фуқаролар даромадидан олинган солиқлар
республика бюджетига тушади. Умумдавлат солиқлар ининг муҳим хусусияти шундаки, республика 
бюджетига тушадиган солиқлар дан маҳаллий бюджетларни бошқариб бориш учун ажратма 
сифатида тушуши мумкин. Борди-ю, ажратма етмаса субвенция ёки субьсидия берилади. Агар 
келгуси йил маҳаллий бюджетларнинг ўз манбалари (солиқлар и) купайиб колса, республика 
солиқлар дан ажратма беришнинг хожати колмайди. Республика ва маҳаллий солиқлар ягона 
моҳиятига эга бўлади, бюджетга туланиши лозим бўлган тўловлардир. 
Маҳаллий солиқлар хукуматлар бажарадиган вазифаларига караб белгиланиб, уларга доимий 
ва тўлиқ бириктириб берилади. Маҳаллий ҳукуматлар асосан мехнаткашларга якин бўлганлигидан 
уларга ижтимоий масалаларни мактаб, соғликни сақлаш, маданият, маориф, шаҳар ва кишлоклар 
ободончилиги каби вазифаларни бажаради. Лекин бу солиқлар ва йиғимлар уларнинг бюджет 
Ҳаражатларининг 30-40 фоизини коплайди, ҳолос. Кейинги вактларда маҳаллий бюджетлар 
даромадлари салмоғини 50-60 фоизга етказиш каби хукумат карорлари мавжуд. Маҳаллий 
бюджетлар даромадларини купайтириш энг долзарб масалалардан биридир. Факат ўз даромад 
манбаига тўлиқ эга бўлган маҳаллий хукуматлар ўз фаолиятларини тўлиқ амалга оширишлари 
мумкин. Акс ҳолда, ҳар хил молиявий камчиликларга йўл қҳйиш зҳтимоли бор. Маҳаллий 
солиқларнинг муҳим хусусияти шундаки улар фағат шу худуднинг бюджетига тушади. Бошқа 
бюджетларга ажратмалар берилмайди.
Маҳаллий бюджетларнинг солиқ ва йиғимлари кам бЎлганлигидан бу бюджетларнинг 
даромадлар ва харажатларини барқарорлаштириш (баланслаштириш) анча мураккабдир. Бу 
масалани ечишда илгари кўрсатганимиздек худуддан республика бюджетига тушадиган 
солиқлардан ажратмалар берилади. (масалан, ҚҚС, даромад солиғи ва бошқалар). Амалиётда шу 
солиқлардан маҳаллий бюджетларга улар бюджетини барқарорлаштириш учун 100 фоизгача 
ажратма бермасдан туриб субвенция (максадли ёрдам) бериш ҳоллари учрайди. Ваҳоланки, 
маҳаллий ҳукуматларни ўз худудларидан тушадиган солиқларни ундиришга қизиктириш учун 100 
фоизгача ажратмалар бериш мақсадга мувофиқдир. 
Субвенция ёки субсидия услублари эса маҳаллий ҳукуматларнинг республика ҳукуматига 
мурожаат этиш лозимлигини билдириб, уларни ўз худудларидаги солиқлар тўлиқ ундирилишини 
қизиктирмайди, улардаги боқи беғамлик кайфиятини кучайтиради. 
Солиқ тизимининг такомилашганлилиги солиқ турлари, ставкалари, солиқларнинг давлат 
бюджети таркибидаги даромадининг нисбати мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасига 
қай даражада мос келиши, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакат иқтисодиётини 
юксалтириш мақсадларига мутаносиблиги билан белгиланади.

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling