Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
11- Мавзу: Бюджет- солиқ сиёсати
Режа 
1. Бюджет –солиқ сиёсатининг моҳияти ва усуллари.
2. Давлат харажатлари, солиқ ва баланслашган бюджет мультипликаторлари. 
3. Дискрет ва нодискрет фискаль сиёсат. Бюджет тақчиллиги ва ортиқчалиги. 
4. Ўзбекистон Республикаси бюджет-солиқ сиёсати ва жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози 
шароитида унинг хусусиятлари. 
 
1. Бюджет –солиқ сиёсатининг моҳияти ва усуллари. 
Давлатнинг асосий вазифаларидан бири иқтисодиётни барқарорлаштириш ҳисобланади. 
Бундай барқарорлаштиришга монетар сиёсат воситалари қатори фискал сиёсат орқали ҳам 
эришилади. Фискал сиёсат шунингдек, бюджет-солиқ сиёсати деб ҳам айтилади.
Бюджет-солиқ сиёсати деганда ноинфляцион ЯИМ ишлаб чиқариш шароитида 
иқтисодиётда тўлиқ бандлиликни, тўлов балансининг мувозанатини ва иқтисодий ўсишни 
таъминлашга қаратилган давлат харажатлари ва солиқларини ўзгартиришни ўз ичига олган 
чора тадбирлар тушунилади. 
Иқтисодиёт турғунлик ёки пасайиш даврида бўлган вазиятларда давлат томонидан 
рағбатлантувчи фискал сиёсат-фискал экспансия олиб борилади. Яъни, давлат қисқа муддатда 
иқсодиётнинг пасайиши муаммосини давлат харажатларини ошириш ёки солиқларни камайтириш, 
ёҳуд иккаласини бир вақтнинг ўзида олиб бориш эвазига ҳал этади. Узоқ муддатда давлат 
харажатларининг юқори бўлиши ва солиқларни камайтириш ишлаб чиқариш омилларининг 
ўсишига ва натижада, иқтисодий салоҳиятнинг кўтарилишига олиб келиши мумкин. Аммо, бунга 
Марказий банк томонидан олиб бориладиган пул-кредит сиёсатидан самарали фойдаланиш ва 


давлат харажатлари таркибини мақбул ҳолатга олиб келиш орқалигина эришиш мумкин. 
Иқтисодиётда тўлиқ бандлик ва ортиқча талаб натижасида инфляция келиб чиқиши мумкин бўлган 
вазиятларда чекловчи фискал сиёсат- фискал рестрикция олиб борилади. Чекловчи фискал сиёсат 
давлат харажатларини (G) камайтириш ёки солиқларни (Т) ошириш ёки бўлмаса иккала тадбирни 
бир вақтда олиб бориш орқали иқтисодиётнинг даврий ўсишини чегаралашдан иборат. Қисқа 
муддатли даврларда ушбу тадбирлар талаб инфляциясини камайтиради. Узоқ муддатли даврларда 
эса юқори солиқлар иқтисодиётда стагнацияга олиб келиши мумкин. Бу эса мамлакатнинг 
иқтисодий салоҳиятини издан чиқаради. Бунга давлат харажатларидан самарасиз фойдаланиш 
қўшимча туртки бўлиши мумкин.

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling